ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК — ходимнинг соғлиғига кўра нисбатан қисқа муддат давомида ишни бажара олмаслиги. ЎзРда меҳнат қобилияти муттасил йўқолиб, беморнинг меҳнат фаолиятини умуман ёки узоқ муддатга тўхтатиш ёки меҳнат шароитларини жиддий равишда ўзгартиришга олиб келган тақдирда, ходимга Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан ногиронлик белгиланади. Ходимларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси асосида ишлаётган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, шу жумладан, кооператив (ширкат), фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган фуқароларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлигини экспертиза этиш тиббиёт муассасаларининг шифокорлари ёки тиббий маслаҳат комиссияси томонидан амалга оширилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касаллик варақаси б-н, айрим қонунда кўрсатилган ҳолларда эса, тиббий маълумотномалар б-н тасдиқланади.

Касаллик ёки меҳнатда майиб бўлиш оқибатида вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган ёки протезлаш, яъни ясама аъзолар қўйиш учун протез ортопедия корхонанинг стационарига жойлаштирилган ходимлар давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан нафақа билан таъминланади. Шунингдек, ходим санаторий-курортда даволаниш учун юборилган, оиланинг бемор аъзосини парвариш қилиш зарурати туфайли ўз меҳнат вазифаларини бажаришдаи озод этилган ҳолларда, карантин вақтида ҳам Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
ПЕНСИЯЛАР
ТОШКЕНТ
ТИББИЁТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты