ВАҚТНИ ТЕЖАШ ҚОНУНИ

ВАҚТНИ ТЕЖАШ ҚОНУНИ — ижтимоий и. ч. самарадорлигини ошириб бориш манбаи ва усулини тавсифлайдиган умумий иқтисодий қонунлардан бири. Вақтни тежаш қонуни меҳнатни, иш вақтини тежаш, шунингдек иш пайтида вақт омилининг қадрланишини билдириб. илғор техника ва технологияни жорий этиш эвазига маҳсулот и. ч. га кетган вақт тежалиб, меҳнат унумдорлигининг ўсишида намоён бўлади. Вақтни тежаш қонуни мазмуни — жонли ва буюмлашган меҳнатни тежашни, яъни айни меҳнат жараёнида иш вактини тежашни ҳамда ўтган даврдаги иш вақти сарфларининг натижалари (хом ашё, материаллар, машиналар, жиҳозлар ва бошқа и. ч. воситалари)ни тежашни ҳам ўз ичига олади. Шу сабабли меҳнат унумдорлигининг ўсиши, машина ва жиҳозлардан фойдаланишни яхшилаш, материалталабликни пасайтириш, хўжалик пропорцияларини оптималлаштириш ва бошқалар Вақтни тежаш қонунининг амал қилиш кўринишларига киради. Шу жиҳатдан корхона, фирма, ташкилот ва б. илгор техника ва технологияни қўллаш, меҳнатни, и. ч. ни, бошқарувни такомиллаштириб боришдан манфаатдор бўлади. Жамият манфаатини кўзлаб давлат меҳнат унумдорлигини иқтисодиётнинг барча тармоқларида узлуксиз ошириш чора-тадбирларини кўради. Вақтни тежаш қонуни, биринчидан, маҳсулот и. ч. жараёнида бевосита вақтни тежаш (маҳсулот и. ч. га кетадиган меҳнат сарфини камайтириш), иккинчидан вақт фондидан самарали фойдаланишни талаб этади. Бунда меҳнат унумдорлиги ошиши билан маҳсулот и. ч. га кетган вақт қисқаради, вақт бирлигида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми кўпаяди. Жамият нуқтаи назаридан вақтни тежаш маҳсулот и. ч. да сарф қилинадиган меҳнат ва буюмлашган меҳнат сарфини камайтиришдан иборат. Конкрет корхонада меҳнат унумдорлигининг ўсиши, вақтнинг тежалиши, охир оқибатда жамият миқёсида ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади. Шунинг учун шахсий меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган ҳаракатлар халқ хўжалиги миқёсида сарф-харажатларни камаитиришга ва ижтимоий меҳнат унумдорлигини оширишга бевосита таъсир кўрсатади. Вақтни тежаш усуллари и. ч. жараёнини тезлаштирадиган чора-тадбирларни қўллаб и. ч. ни интенсивлаштириш (мас., бир ишчининг бир иш жойида иккита ва ундан кўп дастгоҳни бошқариши, и. ч. жараёнида роботларни қўллаш, жараёнларни бошқаришда микропроцессорлар, компьютерларни қўллаш ва б. воситасида вақтни тежаш); бир неча жараёнларни бир вақтда бажариш (мас., асосий технологик операция, ёрдамчи жараёнлар, тайёрлов-якунлов, ўлчаш-назорат ва б.) дан иборат.

Вақтни тежаш қонуни ишчиларни, фирма, компания ходимлари ва раҳбарларини меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот и. ч. га кетадиган вақтни қисқартириш чоратадбирларини ишлаб чиқиб амалга оширишдан манфаатдор қилади. Чунки шу йўл 6-н мамлакат иқтисодиёти ривожланиб, талаб тўлароқ қондирилади, аҳоли турмуш даражаси яхшиланади.

Садир Салимов.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҚТНИ ТЕЖАШ ҚОНУНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты