ВАҚФ

ВАҚФ (араб.) — мусулмон мамлакатларида давлат ёки айрим шахслар томонидан диний эҳтиёж ёки хайрия ишлари учун ажратилган мол-мулк. Вақфнома орқали расмийлаштирилади. Ер-сув, уйжой, мактаб, масжид, шифохона ва б. В. мулки бўлиши мумкин. Ўз мулкини Вақфга топширган шахс мазкур мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини йўқотади. Лекин унинг ўзи ёки оила аъзолари ёхуд учинчи бир шахс Вақф мулкидан вақфномада қайд этилган мақсадларда фойдаланилаётганлигини аниқлаш учун Вақф мулкини бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолиши мумкин. Ўз мулкини Вақф мулки сифатида топширган шахснинг фарзандлари ёки бошҳа авлодлари мазкур Вақф мулкидан келадиган даромадлардан нафақа олиб туриши мумкин. Вақф мулкини шариат қонуни бўйича давлат бошлиғи ёки қози назорат қилади. Бу тартиб Шарқнинг баъзи мамлакатларида ҳозир ҳам амалда.

Ад:. Бурхониддин Маргинаний, Хидая, Т., 1994; Мухтасар (Шариат қрнунларига қисқача шарҳ), Т., 1994.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҚФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
ИСЛОМ
ТОШКЕНТ
ХУСУСИЙ МУЛК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты