ТОҚИ БЎСТОН — Сосонийлар даври Эрон меъморлик санъати ёдгорлиги (4—5-а. лар). Шохларнинг ов қўрғони, чорбоғи. Кермоншаҳ (ҳоз. Бахтаран)дан 5 км шим. шарқда жойлашган. 2 равоқли қоя. Кичик равоқ (тарҳи 5,8×3,6 м) ни Шопур III (383388), Катта равоқ (тарҳи 7,94×6,79 м) ни эса Пороз (457—483) ёки Хисрав II (590—628) қурдирган. Равоқлардаги бўртма тасвирларда ҳайкалчалар, тўнғиз ва буғу ови тасвири ҳамда ёзувлар сақланган.