ТОҒЛАРАРО БОТИҚ — тектоник келиб чиқишга эга бўлган, бурмаланган тоғлар орасидаги ботиқлик. Тоғлараро ботиқ тоғлар% пайдо бўлиш жараёнида жуда жипслашган букилмали пойдевор заминида вужудга келади, бу пойдевор атрофидаги тектоник рнлар кўтарилиб, тоғларга айланади ва улар ўртасидаги жой ботиқ шаклини олади. Тоғли жойлар ўсган сари, ботиқ чўкиб боради. Вақт ўтиши билан тоғ жинслари емирилиб, турли омиллар воситасида букилма ҳудудига етиб келган ҳамда тоғлар ўсишида ҳосил бўлган чақиқ жинслар, чўкинди, чўкиндивулкан жинслар ҳисобига ботиқлик тўлиб бораверади. Тоғлараро ботиқ турли катталик ва қалинликдаги тоғ жинслари билан қопланган бўлиб, унинг қаърида фойдали қазилма конлари бор. Mac, Ўзбекистоннинг катта қисмини эгаллаган Фарғона Т. б. да нефть, газ, кумир, олтингугурт, озокерит ва б. конлар мавжуд.