ТОҒЛИ ҚОРАБОҒ — Закавказьедаги тарихий ҳудуд. 1923 й. Тоғли Кррабоғ ҳудудида Озарбайжон таркибидаги Тоғли Қорабоғ Мухтор вилояти ташкил қилинди. Майд. 4,4 минг км2. Аҳолиси 194 минг киши (1990 й. лар ўрталари), асосан, арманлар ва озарбайжонлар, шунингдек, рус ва б. миллат вакиллари хам яшайди. Вилоятда 5 маъмурий туман, 2 шаҳар ва 7 гиаҳарча бор. Маркази — Хонкенди ш. Йирик шаҳарлардан Шуша ш. ҳам бор.
Тоғли Қорабоғ асосан, Кичик Кавказнинг жан. шарқий қисмида жойлашган. Ш. да Муровдоғ тизмаси (энг баланд жойи 2725 м) бор. Шим. шарқ ва шарқи — текислик. Фойдали қазилмалари: полиметалл рудалари, литография тоши, Исландия шпати, мармар, графит, асбест ва б. Минерал сувли булок кўп. Ҳудудининг кўп қисмида иқлими мўътадил (қиши қуруқ), ғарб ва жан. ғарбий тоғли қисми салқин ва совуқ (қиши қуруқ). Текислик ва ўртача баландликдаги тоғларда янв. нинг ўртача траси 3°дан —2°гача; июлники текислик ва ўртача баландликдаги тоғларда 20°—26° ва баланд тоғларда 10°—14°. Йилига текислик ва паст тоғларда 400— 600 мм, баланд тоғларда 900 мм гача ёғин тушади. Энг йирик дарёлари — Тертер, Хачинчай, Каркарчай (Кура ҳавзаси), Кенделанчай, Ишханчай (Араке) ҳавзаси.
Текислик ва паст тоғларда каштан тупрок, ўртача баландликдаги тоғларда қўнғир тоғ ўрмон тупроғи билан бирга тоғ қора тупроғи учрайди, ундан юкорида тоғўтлоқи тупроқлари бор. Текисликларда, асосан, шўра ва шўра бошокдошлар, тоғ этакларида ва паст тоғларда ярим ксефорит бута чангалзорлари, ундан юқорида кенг баргли ўрмонлар, субальп ва альп ўтлоклари мавжуд. Ўрмон (дуб, қора қайин, заранг) ва бутазорлар вилоят ҳудудининг 32%ни эгаллайди. Каспий улари, безоар эчкиси, елик, қўнғир айиқ, жайра, альп зоғчаси, тоғ қарғаси, қизилқуйрук, қоя калтакесаги яшайди.
Саноати маҳаллий хомашё асосида ишлайди. Озиқовкат саноати етакчи ўринда (вилоят саноат маҳсулотининг 65,5%). Вино здлари (Хонкенди, Гадрут, Мартуни, Мардакерт, Аскеран ва б.), мойсир, нон здлари; ипак кти пойабзал, гилам ва тикувчилик фкалари бор. Хонкенди электротехника зди вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Ўрмон ва ёғочсозлик саноат тармоклари ривожланган. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Асосий саноат маркази — Хонкенди ш.
Қ. х. нинг етакчи тармоклари: токчилик, мевачилик, сабзавотчилик, тамакичилик. Озуқа экинлари: ғалла, дондуккаклилар, картошка ҳам экилади. Тут меваси муҳим аҳамиятга эга. Чорвачилик гўштсут ва гўштжунга ихтисослашган. Қорамол, кўй, чўчқа боқилади. Пилла етиштирилади. Асосий автомобиль йўллари: Евлах—Агдам—Хонкенди — Шуша—Лачин, Евлах — Мардакерт — Келбажар. Шуша курорти, Туршсу бальнеологик иқлимий даволаш жойи, санаторий, дам олиш уйлари бор. Қизил империя парчаланиб, «иттифоқдош» республикалар ўз мустақилликларини қўлга киритгач, вилоят статусини белгилаш бўйича Тоғли Қорабоғ арманлар билан озарбайжонлар ўртасидаги анча вакт қуролли тўқнашув зонаси бўлиб келди.