ВЕЙМАР

ВЕЙМАР — Германиядаги шаҳар, Тюрингия ерида. Ильм дарёси бўйида (Эльба ҳавзаси). Аҳолиси 60 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Комбайн, аниқ ўлчов асбоблари з-ди, полиграфия корхоналари бор; кимё, қоғоз, озиқ-овқат саноати ривожланган.

Шаҳар илк бор 975 й. дан тилга олинган. 1573 й. дан герцоглик, 1815 й. дан Саксен-Веймар-Эйзенах Буюк герцоглиганинг (1918 й. гача) бош шаҳри. 18-а. 2-ярми — 19-а. бошларида Германия маорифи маркази. Ф. Лист номидаги консерватория, пед. ин-ти; Гёте миллий музейи, Шиллер уй-музейи, Миллий театр бор. 16—18-а. ларДа қурилган меъморий ёдгорликлар сақланган: Герцог саройи (1790—1803 й. ларда қайта қурилган). Бельведер саройи (1726—32), Меъморий ва қурилиш олий мактаби (1904—07) ва б. 2-жаҳон уруши йилларида Веймар яқинида энг йирик концлагерлардан бири Бухенвальд барпо этилган эди. Веймар даИ. С. Ја*(1703 ва 1708-17), К. М. Виланд (1772-1813), И. В. Гёте (1775-1832), И. Г. Гердер (1776-1803), И. Ф. Шиллер (17991805), Ф. Лист (1848-61) яшаганлар ва ижод қилганлар.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕЙМАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ГЕРМАНИЯ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты