«ТОҲИР ВА ЗУҲРА» — ўзбек халқ достони. Ўрта Осиё, Волгабўйи, Озарбайжонда Тоҳир ва Зуҳра номи билан афсоналар кенг тарқалган. Шу афсоналар асосида халқ эртаклари, достонлари яратилган. Ўзбек халқоғзаки ижодида ҳам «Тоҳир ва зуҳра ва 3.» номли халқ эртаги ва достонларининг бир неча вариантлари учрайди. «Тоҳир ва зуҳра ва 3.» достонида икки ёш — Тоҳир ва Зуҳра ўртасидаги фожиали муҳаббат тасвирланади. Тоҳир ва Зуҳра сюжети асосида Сайёдий (17 — 18-а. лар) айни номда ва Мулланафас «Зуҳра ва Тоҳир» достонларини яратганлар. Шунингдек, Собир Абдулла «Тоҳир ва зуҳра ва 3.» мусиқали драмасини ёзган (1938), «Ўзбекфильм» киностудияси шу номда кинофильм яратган (1945).