ТОҲИРИЙЛАР ДАВЛАТИ — Аббосийлар халифалиги парчаланиши муносабати билан Хуросонда ташкил топган давлат (821—873). Асосчиси — Тоҳир ибн Ҳусапн. 821 й. да Тоҳир ибн Ҳусайн Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ноиби этиб тайинланган. У халифаликдан мустақил бўлишга ҳаракат қилган. Хутбадан халифа номи чиқартириб ташланган. Шундай қилиб, Хуросон ва Мовароуннаҳр бошқаруви тоҳирийлар хонадонига мерос бўлиб қолган. Тоҳир ибн ғусайннинг ўғли Абул Аббос Абдуллоҳ ноиблиги (828—844) даврида маъмурий марказ Марвдан Нишопур ш. га кўчирилган. Тоҳирийлар даврида Сомонхудот авлодлари Мовароуннаҳр шаҳарларида маҳаллий ноиб эдилар. Тоҳирийлар уларни ўзларига тобе сифатида тан олганлар. Тоҳирийлар расман ўзларини халифага тобе деб кўрсатсаларда амалда мутлақо мустақил иш юритганлар. Улар даставвал сиёсий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ва қишлоқ хўжалиги. ни тартибга солишга ҳаракат қилишган. Деҳқрнчилик воҳаларининг сув таъминотини яхшилаш учун янги каналлар қазилган. Тоҳирийлар давлат бошқаруви, фуқароларга муносабат, айниқса, солиқ тартибларига алоҳида аҳамият берганлар. Мулкдор деҳқонларнинг жабрзулмидан, оғир солиқлардан безор бўлган аҳоли мамлакатда тез-тез қўзғолон кўтариб турган. 9-а. нинг 60-й. ларида Хуросонда ғозийлар фаоллигида халқ қўзғолони авж олиб кетган. 873 й. да Тоҳирийлар ҳукмронлиги тугатилиб, янги Саффориплар давлати ташкил топган. Мамлакатда содир бўлган бундай сиёсий ўзгаришдан сўнг Мовароуннаҳр Хуросондан ажралиб ўз мустақиллигини тўла тиклаб олиш имконига эга бўлган.