ВЕЛЬЯМИНОВ-ЗЕРНОВ

ВЕЛЬЯМИНОВ-ЗЕРНОВ Владимир Владимирович [1830.31.10(12.11), Петербург — 1904.17(30). !, Киев] — тарихчи, шарқшунос, тилшунос, нумизмат, археолог. Петербург ФА акад. (1861). В.З. «Қирғиз-қайсақлар ҳамда Россия билан Ўрта Осиёнинг Абулхайрхон (1748—65) вафотидан кейинги муносабатларига оид тарихий маълумотлар» (1—2жилд; 1853—55), «Муҳаммад Алидан Худоёрхонга қадар Қўқон хонлиги ҳақида тарихий маълумотлар» (1856) каби асарларида Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари тарихини тадқиқ этган. Қўқон, Бухоро ва Хива хонликларида мавжуд бўлган пул муносабатларига оид асарлар ёзган. А. Навоий асарлари асосида 16-а. да тузилган «Абушқа» луғатини нашр эттирган (1867).


Кирилл алифбосида мақола: ВЕЛЬЯМИНОВ-ЗЕРНОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
РОССИЯ
ТАРИХ
ТОШКЕНТ
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты