ТРАНСПОРТ

ТРАНСПОРТ (лот. transporto — ташийман) — ижтимоий моддий ишлаб чиқариш. тармоғи, юкларни ва йўловчиларни бир жойдан иккинчи жойга элтишни, мамлакат вилоят ва туманлари, корхоналари, халқ хўжалик тармоқлари ўртасида, шунингдек, мамлакат ичида айирбошлаш ва алоқани таъминлайди.

Қуйидаги Транспортлар мавжуд: ер усти Транспорти (т. й., автомобиль, қувур йўллари), сув Т. и (денгиз ва дарё), ҳаво Т. и (авиация). Вазифасига кўра ички ишлаб чиқариш. (саноат) Т. ига ваумумий фойдаланиладиган Транспортга бўлинади. БуТ. турлари билан бир қаторда шахсий фойдаланиладиган автотранспортлархам мавжуд. Вазифаси хусусиятига кўра, Транспорт йўловчилар ва юк ташувчи Транспортга бўлинади. Ички ишлаб чиқариш. транспорти бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш. жараёнига хизмат қилади ва корхона ишлаб чиқариш. воситаларининг таркибий қисми ҳисобланади. Умумий фойдаланиладиган Транспорт (ер усти, сув ва ҳаво) ижтимоий ишлаб чиқариш. да муҳим соҳани ташкил этади. Умумий фойдаланиладиган Транспортнинг моддий ишлаб чиқариш. тармоғи сифатида пайдо бўлиши саноат тўнтариши билан боғлиқ.

Мамлакатлар ўртасида ташқи савдонинг ўсиши денгиз кемачилигининг ривожланишига туртки берди. Автотранспорт 19-а. нинг охирида пайдо бўлди, 20-а. нинг 20-й. ларида қисқа масофага юк ва йўловчилар ташишни амалга ошириб, т. й. ва дарё Транспорт билан рақобат қила бошлади. Фуқаро ҳаво Транспорти 20-а. нинг 1-чорагида вужудга келди.

20-а. да жаҳон транспорти тизими жуда кжсалди. Ривожланган мамлакатларда Транспорт тизимларининг барча Транспорт турлари (АҚШ, Канада) ёки айрим Транспорт турлари (Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония) нинг юксак даражада ривожланганлиги билан тавсифланади.

20-а. бошларига қадар Ўзбекистонда юк ва йўловчилар, асосан, т. й., отулов Транспорт ларида, туя, хачир ва б. юк ташувчи ҳайвонларда ташилган. 20-а. нинг 20-й. ларидан автомобиль ва хаво Транспорти, йирик саноат корхоналари қурилиши билан саноат Транспорти вужудга келди. 80-й. лар охирига келиб республика Т. ининг моддийтехника базаси бирмунча яхшиланди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги. да ишлаб чиқариш. нинг ўсиши, кенг миқёсдаги капитал қурилиши ва транспорт моддийтехника базасининг юксалиши билан юк ва йўловчилар ташиш ҳажмлари ҳам орта борди.

Республика мустакилликка эришганидан кейин Транспортнинг халқ хўжалигига ва аҳрлига хизмат кўрсатишини тубдан яхшилаш ва Транспортни бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадларида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (1992 й. 28 янв.), «Ўзбекистон автомобиль транспорти» давлатакциядорлик корпорацияси (1993 й. 8 янв.), «Ўзбекистон темир йўллари» давлатакциядорлик компанияси (1994 й. 7 нояб.) ва б. идоралар ташкил этилди. Мамлакатда Транспорт корхоналари давлат иштирокидаги акциядорлик, очиқ турдаги акциядорлик, масъулияти чекланган жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилди. Республикада автотранспорт воситаларининг бир қисми (автобуслар, юк ва енгил машиналар) жамоа хўжаликлари, фуқароларнинг мулкига айланди.

Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланиладиган юк ва йўловчилар ташувчи Транспортнинг барча тури — т. й., автомобиль, авиация, шаҳар электр транспорти (трамвай,, троллейбус, метрополитен), дарё Транспорти, қувур йўллари транспорти, шунингдек, умумий фойдаланилмайдиган (саноат) транспорти турлари — т. й, автомобиль, тасмали. транспорт, осма арқон транспорти ривож топган (яна қ. Автомобиль транспорти, Дарё транспорти, Денгиз транспорти, Ҳаво транспорти, Темир йўл транспорти, Шаҳар транспорти).

Республиканинг Транспорт тизими т. й., автомобиль йўллари, замонавий ускуналар билан жиҳозланган т. й. вокзаллари, стялари, бекатлари, юк омборлари, пристанлар, ғаво флотининг йирик аэровокзаллари ва б. инфратузилма бўлинмаларини қамрайдиган халқ хўжалиги комплексини ташкил этади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАНСПОРТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты