ТРИНИДАД — Атлантика океанидаги орол, Жан. Американинг шим. шарқий қиргоклари яқинида. Тринидад ва Тобаго давлатининг асосий қисми. Майд. 4,8 минг км2. Т. материкдан ажралиб чиққан. Рельефи шим. да тоғли (энг баланд жойи 940 м), крлган қисми тектоник. Шарқий қисмида ботқокликлар, жан. да балчиқ вулканлари бор. Иклими субэкваториал, ўртача ойлик тралар 25—27°. Йиллик ёғин 1200—3800 мм. Дарёлари қисқа, серсув. Доим яшил ўрмонлар билан қопланган. Фойдали қазилмалардан табиий асфальт, нефть ва газ конлари топилган. Шакарқамиш, тамаки, шоли экилади. Кофе, какао, цитрус мевалар плантациялари бор. Оролга европаликлардан биринчи бўлиб, 1498 й. X. Колумб етиб борган, шундан кейин Тринидадни мустамлакага айлантириш жараёни бошланган.