ТРИНИДАД ВА ТОБАГО (Trinidad and Tobago) , Тринидад ва Тобаго Республикаси (Republic Trinidad and Tobago) — Кариб денгизидаги Тринидад ва Тобаго о. ларида жойлашган давлат. Майд. 5,1 минг км2. Аҳолиси 1,16 млн. киши (2002). Пойтахти ПортофСпейн ш. Маъмурий жиҳатдан 9 графлик (county)ra бўлинади.
Давлат тузуми. Тринидад ва тобаго ва Тринидад ва тобаго — республика, Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1976 й. қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (2003 й. дан Максуэлл Ричардо). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (сенат ва вакиллар палатаси), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати ҳақида Тринидад ҳамда Тобаго мақолаларига қ.
Аҳолисининг 60% негр ва мулатлар, 37% ҳиндлар, 1% хитойлар, 1%европаликлар. Расмий тил — инглиз тили. Аҳолининг кўпчилиги христиан; ҳиндлар ҳиндуизмга ибодат қилади. Шаҳар аҳолиси 71,8%. Йирик шаҳарлари: ПортофСпейн, СанФернандо, Арима.
Тарихи. Тринидад ва Тобаго о. ларида қадимдан индейслар яшаб келган. 15-а. да оролларга етиб келган испанлар бу ерни мустамлакага айлантирди, маҳаллий аҳолининг деярли ҳаммасини қириб ташлади. 1797 й. инглизлар Тринидадни босиб олди ва у 1802 й. дан расман Буюк Британия мустамлакасига айланди. 1814 й. Тобаго ҳам инглизлар мулкига айланди. Шакарқамиш плантацияларида ишлатиш учун Африкадан қоратанли қуллар келтирилди. 1834 й. қулчилик бекор қилингач, қоратанлилар плантацияларни ташлаб кетишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун Ҳиндистон, Хитой, Португалия ва б. мамлакатлардан шартнома асосида ишчилар келтирила бошлади. 1866 й. Тринидадда нефть конлари очилиши туфайли саноат ривожлана бошлади, ишчилар ташкилотлари тузилди. 1899 й. Тобаго маъмурий жиҳатдан Тринидадга бирлаштирилди. 2-жаҳон уруши даври ва ундан кейин оролларда миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1950 й. Т. ва Тринидад ва тобагога ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилди. 1958—62 й. ларда мамлакат Буюк Британия тузган ВестИндия Федерацияси таркибида бўлди. 1962 й. 31 авг. дан Тринидад ва тобаго ва Т. Ҳамдўстлик таркибида мустақил давлат. 1976 й. 1 авг. да республика деб эълон қилинди. Тринидад ва тобаго ва Тринидад ва тобаго — 1962 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 31 авг. — Мустакиллик куни (1962).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Халқ миллий ҳаракати, 1956 й. тузилган; Каита қуриш учун миллий иттифоқ, 1986 й. асос солинган; Бирлашган миллий конгресс, 1989 й. ташкил этилган. Миллий касаба уюшма маркази, 1991 й. тузилган.
Хўжалиги. Тринидад ва тобаго ва Тринидад ва тобаго индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 44%, қишлоқ хўжалиги. нинг улуши 2,2%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 53%.
Саноатида нефть қазиб чиқариш ҳамда нефтни қайта ишлаш иқтисодиётнинг асосини ташкил этади (ўз нефтидан ташқари Венесуэла, Саудия Арабистони ва б. мамлакатлардан келтирилган нефтни қайта ишлаб, нефть маҳсулотлари ва конденсат ишлаб чиқарилади). Табиий газ, асфальт ва гипс қазиб олинади. Металлургия, нефть кимёси, кимё, фармацевтика, полиграфия, цемент, ойна, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат (шакарқанд ишлаб чиқариш.) корхоналари бор. Пўлат ва алюминий ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 4,2 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.
Қишлоқ хўжалиги сует ривожланган ва у мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондирмайди. Шакарқамиш, какао, кофе, тамаки, кокос пальмаси, банан, цитрус мевалар экилади. Асосий озиқ-овқат экини — шоли. Кррамол, чўчқа, эчки боқилади. Балиқ овланади. Кимматбаҳо нав ёғоч тайёрланади. Автомобиль йўллари уз. 8,2 минг км. Асосий денгиз порти — ПуэнтаПьер. Хорижий туризм ривожланган. Четга нефть ва нефть маҳсулотлари, қандшакар чиқаради, четдан озиқ-овқат, саноат моллари, хом нефть, машина ва ускуналар олади. АҚШ, Буюк Британия, Кариб хавзаси мамлакатлари билан савдо килади. Пул бирлиги — Т. ва Тринидад ва тобаго доллари.
Маорифи, маданиймаърифий муассасалари. Тринидад ва тобаго ва Тринидад ва тобагода давлатга қарашли мактаблардан ташқари хусусий мактаблар ҳам бор. Давлат мактабларида ўқиш бепул. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Замонавий таълим тизими 7 й. лик бошланғич мактаб ва 5 й. лик ўрта мактабдан иборат. Бошланғич таълим—мажбурий. ПортофСпейн яқинида ВестИндия унтининг Тринидад бўлими бор. ПортофСпейн ва СанФернандода политехника интлари очилган. ПортофСпейнда Тринидад ва тобаго ва Т. Марказий ва Оммавий кутубхонаси, ВестИндия унти Тринидад бўлимининг кутубхонаси, миллий музей ва галерея мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Йирик газ. лари: «Тринидад гардиан» («Тринидад посбони», кундалик газ., 1917 й. дан), «Тринидад энд Тобаго газетт» («Тринидад ва Тобаго газетаси», ҳукумат ҳафтаномаси, 1882 й. дан), «Тринидад энд Тобаго экспресс» («Тринидад ва Тобаго шошилинч хабарлари, кундалик газ., 1967 й. дан), «Ньюсдей» («Кун янгиликлари», кундалик газ., 1993 й. дан), «Санди гардиан» («Якшанба посбони», ҳафтанома, 1917 й. дан). Миллий агентлиги йўқ. Радиоэшиттириш 1947 й. дан («Нэшнл бродкастинг нетуорк лимитед» ҳукумат маҳкамаси, 1957 й. ташкил этилган), телекўрсатув 1962 й. дан («Тринидад энд Тобаго телевижи компани лимитед» тижорат хизмати, 1962 й. ташкил этилган) олиб борилади.
Адабиёти. Тринидад индейсларининг фольклори ҳозиргача деярли сакланиб крлмаган. Негрларнинг бу ерда тўқиган ва ижтимоий мазмун билан сугорилган «калипсо» қўшиклари халқ оғзаки ижодининг намуналаридир. Замонавий адабиёт инглиз тилида вужудга келди. 2-жаҳон урушидан кейин миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши адабиётнинг камол топишига самарали таъсир қилди. Р. де Буассьер ва С. Селвоннинг ижтимоий мавзудаги романлари дастлабки салмокли асарлардир. Таниқли ёзувчи В. С. Нейполнинг «Эльвирдаги сайлов» (1958), «Таклидчилар» (1967), «Мистер Бисвасга аталган уй» (1961), «Партизанлар» (1975), «Даре ўзани» (1979) каби романларида ВестИндиядаги воқеликни заҳарханда билан танқид қилади. Мустақиллик йилларида И. Хан, М. Энтони, Э. Лавлес каби истеъдодли адиблар адабиётга кириб келди. Г. Телемак, Э. Роуч, Д. Уолкотт (1970-й. лардан назмда ижод қилган) каби шоирлар машҳур. Д. Уолкотт, Э. Хилл, Э. Жон эса драматургияни ривожлантирдилар.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Мустамлака даври меъморий ёдгорликларидан Тобаго о. да европаликлар қурган Жеймс қалъаси (1666) харобаси сакланиб қолган. 19-а. бошларидан классицизм ва қоришиқ меъморлик услубидаги жамоат бинолари, хос уйлар, черковлар курилди (ПортофСпейндаги Епископ саройи, Олл Сентс собори ва б.). 20-а. нинг 20-й. ларида ҳинд ва мусулмон ибодатхоналари (СентЖофер ш. даги масжид) барпо этидди. Шаҳарларда пастқам ёғоч уйлар кўп учрайди. Тасвирий санъат 19-а. нинг 2ярмидан ривожлана бошлади. 20-а. нинг таникди рассомлари орасида Ж. М. Казабон, А. Кодальо, М. Уайк, Ж. Фаррел, Ж. Крамвелл, К. Чанглар бор. Кад. халқ ҳунармандчилигида Аравак индейсларининг керамика, газмол, безак буюмлари сакланган, анъанавий карнавал байрамларига либослар тайёрлаш одати давом этиб келади.