ВИБРАЦИЯ МАШИНАСИ

ВИБРАЦИЯ МАШИНАСИ, титрама машина — иш органи тебранма (титрама) ҳаракатланадиган машина. Тебранишлар (титрашлар) частотаси Гц нинг бир неча улушидан 10 кГц гача, амплитудаси 1 м дан мкм улушларигача бўлган Вибрация машинаси бор. Юритмасининг турига кўра механик, электр, гидравлик, пневматик хилларга; энергияни механик тебранишлар энергиясига айлантириш усулига кўра марказдан қочма, поршенли, кулачокли, кривошин-шатунли, электромагнитли, магнитострикцион, пьезоэлектрик ва б. хилларга; титраш (вибрация) ҳосил қилинадиган спектрал таркибига кура моногармоник (синусоидал), бигармоник, полигармоник тебранишли хилларга; иш органининг нуқталари траекторияси шаклига кўра тўғри чизиқли, доиравий, эллипис, винтсимон йўналишли ва б. хилларга бўлинади. Вибрация машинаси қурилиш, машинасозлик, кон саноати, озиқ-овқат саноати, қ. х., тиббиёт ва б. соҳаларда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИБРАЦИЯ МАШИНАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ
НАСОС


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты