ВИДОИЙ

ВИДОИЙ (?, Каттақўрғон – ?) — ўзбек шоири. 19-а. Каттақўрғон адабий муҳитига мансуб романтик услуб вакилларидан бири. Ҳаёти ҳақида маълумот топилмаган. Ижодида дунёвий адабиёт анъаналарига риоя қилган, лирик шеърлар яратган. Шеъриятида самимий севги, ахдида қатьий булишлик, садоқат, яхшиликни улуғлаган. Маънавий-ахлоқий қашшоқлик, адолатсизлик, жабр ва зулм каби иллатларни фош қилган. Навоийнинг «Харобот аро кирдим ошифта ҳол, Май истарға илкимда синган сафол» байти такрорланиб келувчи таржеъбандига татаббу тарзида 10 та таржеъбанд ёзган, шеърларига назиралар боғлаб, буюк ўтмишдошининг ижодий анъаналарини давом эттирган. Видоийнинг 4 минг байтга яқин шеърни ўз ичига олган девони бизгача етиб келган.


Кирилл алифбосида мақола: ВИДОИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Шахзода - Аромат
БУЮК БРИТАНИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты