ТУВА (ТИВА) СОЙЛИГИ

ТУВА (ТИВА) СОЙЛИГИ — Енисейнинг юқори ҳавзасида, Жан. Сибирь тоглари орасидаги сойлик. Тива Республикасида. Ғарбий Саян, Олтой, ТаннуЎла тоғ тизмалари ва Шарқий — Тува (Тива) тоғлари билан ўралган. Ғарбий — Хемчик ва Шарқий УлуғХем сойлигига бўлинади. Уз. 400 км, эни 25—70 км. Ер юзаси пастбаланд текислик, кам ўйилган. Бал. 600 — 900 м. Тошшагалли каштан тупрокларда бошоқлишувоқ дашт ўсимликлари ўсади. Қисман ҳайдалиб, экин экилади (буғдой, арпа, тариқ). Чорвачилик (асосан, гўштжун қўйчилиги) ривожланган. Тува (тива) сойлигида Чода, шунингдек, АкДовурак ва б. шаҳарлар бор. Тошкўмир (УлуғХем ҳавзаси) қазиб олинади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУВА (ТИВА) СОЙЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ОСИЁ
ТИВА
СИБИРЬ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты