ТУВЕРҚИР

ТУВЕРҚИР, Туарқир — Туркманистоннинг Болхон вилоятидаги паст тоғли ҳудуд. Шим. шарқда Учтаган қумлиги, жан. ғарбда Чилмамедқум, шим. ғарбда Қорабўғозбўйи текислиги ва жан. шарқца қад. Ўзбўй ўзани орасида. Бу ерда Бегендзаалиқир (300 м), Қўйматтоғ (305 м), Туверқир (295 м), Бегиарслон (460 м), Ирсираебобо (274 м), Оққир (435 м), Такежик (356 м) ва б. тоғлар бор.

Чўл зонасида. Йилига 95—100 мм ёғин тушади. Янв. нинг ўртача траси —2, —4°, энг паст тра —24°. Июлнинг ўртача траси 30°, энг юқори тра 45°. Т. да бўзқўнғир қумоқ ва қумлоқ тупроқлар, ондасонда шўрхок, қумли чўл тупроқлари, тақир ва кўчма қумлар учрайди. Тетир, шувоқ, биюрғун, боялич, қумларда юлғун, черкез, оқ саксовул, ранг, сарсазан ўсади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУВЕРҚИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЎЗБЎЙ
РОССИЯ
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА
ҚИЗИЛҚУМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты