ВИЗУАЛ ҚЎШАЛОҚ ЮЛДУЗ — телескопда қўшалоқ бўлиб кўринадиган юлдуз; оддий кўз билан қаралганда бошқа юлдузлардан фарққилмайди. Кўпинча қўшалоқ юлдузларнинг бири иккинчисидан бир неча секунд бурчак нарида жойлашган бўлади. Визуал қўшалоқ юлдуз оптик ва физик жиҳатдан қўшалоқ бўлиши мумкин. Оптик Визуал қўшалоқ юлдуз таркибига кирадиган юлдузлар Ердан ҳар хил узоқликда бўлиб, уларнинг нур йўналишлари тасодифан ёнма-ён тушади. Физик Визуал қўшалоқ юлдуз фазода бир-бирига яқин жойлашади, ўзаро тортишиш кучи билан боғланган бўлади ва иккаласи битта юлдуз системасини ташкил этади.