ТУГМАЧАГУЛ

ТУГМАЧАГУЛ (Malva L.) гулхайридошлар оиласига мансуб бир йиллик ёки кўп йиллик ўтлар туркуми; бегона ўт; Ғарбий Европа, Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Хитой ва Шим. Африкада ўсади. Ўзбекистонда Тугмачагулнинг бир неча тури: бефарқ Тугмачагул (М. neglecta Wall.), Мавритания Т. и (M.mauritana L.), ўрмон Т. и (М. silvestris L), бухоро Т. и (М. bucharica Iljin.) учрайди. Пояси ер бағирлаб, баъзан ердан бир оз кўтарилиб ўсади. Шохланган, бўйи 10—40 см. Илдизи ўқ илдиз. Барглари узун бандли, 5—7 бўлакли. Гуллари 3—4 тадан барг қўлтиғида жойлашган. Меваси тугмачасимон, думалоқ, майин туклар билан крпланган, 14 (12—16) та данакчали тўпмева. Апр. дан окт. гача гуллаб мевалайди. Бир туп Тугмачагул йилига 300—500 дона уруғ беради. Табобатда қўлланилади. Барги Кавказда овқатга ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУГМАЧАГУЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ҲИНДИСТОН
ЭРОН
БЕГОНА ЎТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты