ТУЁҚЛИ

ТУЁҚЛИ — ўзбекларнинг юз қабиласидаги энг йирик уруғларидан бири. 19-а. да, асосан, Зарафшон водийсида яшашган. Бу ерга улар Сирдарё бўйларидан тахм. 17-а. да кўчиб ўтишган. 18-а. нинг охири — 19-а. нинг бошида Туёқлилар ўтроқ ҳаётга ўтганлар. 19-а. нинг 70-й. ларида улар Ўрта Зарафшон водийсининг 47 қишлоғида истиқомат қилган. Уларнинг сони 12 мингдан 20 минггача бўлган. Туёқлилар қуйидаги майда уруғларга бўлинган: чубот, урай, молакесеки, мирзакесеки, чангал, гурач. 1921 й. маълумотларига қараганда, Туёқлилар ўз ичига қуйидаги уруғларни олган: аламон, жабой, юмалоқбош, урай. Туёқли ларнинг бир қисми Зарафшон водийси қипчокларининг таркибига кирган. Ҳозирда Туёқли ларнинг авлодлари, асосан, Самарканд вилоятининг Булунғур, Жомбой ва Ургут туманларида, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Бахмал туманларида, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ва Тожикистоннинг Панжакент туманида яшайди.

Ад. Шониёзов К. Ш., К этнической истории узбекского народа, Туёқли, 1974.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЁҚЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЎЗБЕКЛАР
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты