ВИЛЬНЮС УНИВЕРСИТЕТИ — Литвадаги энг йирик ва кўҳна ун-т. 1579 й. Вильнюс академияси сифатида ташкил этилган. 1832 й. да ёпилган. 1919 й. да қайта тузилган. Мат., физика, биол., кимё, иқтисод ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўлими мавжуд. 17 мингга яқин талаба таълим олади. Илмий кутубхонаси (1570 й. да ташкил этилган)да 2,5 млн. дан ортиқ асар сакланади.