ТУРБОГЕНЕРАТОР

ТУРБОГЕНЕРАТОР — буғ ёки газ турбинаси билан харакатга келтириладиган электр энергия генератори; иссиқлик электр стясининг турбинаси валига бевосита бириюириладиган синхрон генератор. Т. горизонтал вазиятда ишлайдиган электр машина. Унинг уйғотиш чулғами роторяа, 3 фазали иш чулғами эса cmamopua жойлашган. Уйғотиш чулғами электр машиналар уйғоткичи чулғамидан ток билан таъминланади. Статор корпус (тана) ва чулғамлар жойлаштириладиган ўйиклари бор ўзакдан иборат. Ўзак электротехника пўлати листларидан йиғилган бир неча пакетдан тайёрланади. Ўзак пайвандлаб тайёрланган пўлат корпусга жойлаштирилади. Турбогенератор ҳаво ёки водород билан совитилади. Йирик Турбогенератор ларда аралаш совитиш тизими қўлланади. Mac, статор ва ротор чулғамлари сув билан, статор ўзаги эса водород билан совитилади. Атом электр стяларида икки жуфт қутбли ротордан фойдаланилади (қ. Генератор).


Кирилл алифбосида мақола: ТУРБОГЕНЕРАТОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
СИНХРОН ГЕНЕРАТОР
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты