ВИРУСОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ВИРУСОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ — Ўзбекистон ФА Вирусология институти — одамлар учун ўта хавфли бўлган юқумли касалликлар, жумладан вируслар қўзгатадиган касалликларнинг тарқалиши, вирусларнинг ташқи муҳитда сақланиши қонуниятларини ўрганадиган, фундаментал ва амалиёт учун тадқиқотлар олиб борадиган ин-т. Ўрта Осиё минтақаларида вирусларнинг тарқалиши, вирусли касалликлар ривожланишининг минтақавий қонуниятларини ўрганиш мақсадида собиқ Иттифоқ Тиббиёт ФА Д. И. Ивановский номидаги Вирусология интининг Тошкентдаги филиали сифатида 1978 й. да ташкил этилган. 1988 й. дан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли мустақил ин-т, 1991 й. дан Тиббиёт ФА Ўрта Осиё бўлими ин-ти, 1994 й. дан Ўзбекистон ФА қарамоғида. Ин-тда гепатит вирусларини аниқлаш ва ташҳислаш, вирусли гепатитлар эпидемиологияси, болалар ва катталарда учрайдиган гепа-титлар клиникасини ўрганиш, жигар ҳужайраларини иммунэлектрон микроскопик морфологиясини ўрганиш, интерферон, детоксикация, арбовирус-ларни ўрганиш лаб. лари бор. В. и. нинг илмий йўналиши республикада вирусли гепатит ҳамда арбовирусларга хос касалликларнинг вирусларини аниқлаш ва уларнинг ўзига хос ҳамда улар келтириб чиқарадиган касалликларнинг ривожланиши ва кечиши қонуниятларини ўрганишга қаратилган. Ин-т вирусли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш, асоратлари-ни тугатиш тадбирларини ишлаб чиқади ва тиббиёт амалиётига татбиқ этади. 20 йил давомида олиб борилган тадқиқотлар натижасида МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб вирусли гепатитнинг А, В, С, Д, Е тури борлиги ва улар ўзига хос қонуниятлар ҳамда фарқларга эга эканлиги, эпидемиологияси, клиник ривожланиши ва қолдиражак асоратлари билан ҳам бир-биридан фарқ қилиши аниқланади. 1988 й. да Вирусология институти ташаббуси б-н В гепатитга қарши ўтказилган эмлаш туфайли бу касалликнинг камайиши исботланди ва шу асосида дастур ҳамда лойиҳалар ишлаб чиқилди. Минтақада арбовирусларнинг турлари, уларнинг экогеографияси аниқланди. Бир минтақадан иккинчи минтақага вируслар ва улар манбаларининг кўчиб юриши ҳамда касалликнинг рўёбга чиқишига оид қонуниятлар ўрганилди. Интерферон лаб. Ўзбекистонда кенг тарқалган доривор ўсимликларда вирусларга таъсир этувчи моддаларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланади. Детоксикация лаб. бемор организмидаги суюқликлар ва ҳужайраларда мавжуд бўлган заҳарли моддаларни парчалаш ва уларни организмдан чиқариб юбориш усуллари устида изланишлар олиб боради.

Ин-тда 4 фан д-ри, 15 дан ортиқ фан номзоди ва бир қанча илмий ходимлар фаолият кўрсатади (2001).


Кирилл алифбосида мақола: ВИРУСОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТИББИЁТ
ТОШКЕНТ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
ВИРУСЛАР
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты