ВИСКОНСИН — АҚШнинг шим. даги штат. Мичиган ва Юқори кўллар оралиғидаги текисликда жойлашган. Майд. 145,4 минг км2. Аҳолиси 5 млн. дан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Маъмурий маркази — Мадисон ш. Энг йирик шаҳри — Милуоки. Янв. нинг ўртача т-раси — 6° дан — 13°гача, июлники 18— 22°. Йилига 750 мм ёғин ёғади. Дарёлари (Висконсин, Чиппева, Блэк-Ривер) Миссисипи ҳавзасига киради. Ҳудудида 2 млн. га дан ортиқ аралаш ўрмонлар бор. Иқтисодининг муҳим тармоғи — қ. х. ерининг асосий қисми ўтлоқ ва яйловлардан иборат. Маккажўхори ва емхашак ўтлари, буғдой, тамаки, картошка ва қанд лавлаги экилади. Боғдорчилик ва полизчилик ривожланган. Чорвачилиги сут етиштиришга ихтисослашган. Сутли маҳсулотлар и. ч. да етакчи ўринда. Қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш, ёғочсозлик, целлюлоза-қоғоз, мебель и. ч., машинасозлик ва металлсозлик, озиқовқат саноати корхоналари бор. Pyx рудаси қазиб олинади. Буюк кўлларда кема қатнайди. Юқори кўл соҳилларида курорт кўп.