ВИСМУТИН

ВИСМУТИН, висмут ялтироғи — сульфидлар синфига кирувчи минерал. Кимёвий формуласи Bi2S3. Кўшимчалари Sb, Se. Ромбик сингонияли. Чўзиқ призма, игнасимон, радиал шуъласимон, елпиғичсимон, йирик кристаллар. Ранги рухсимон оқ, қўрғошинсимон кулранг. Ялтироклиги металлсимон, электр ўтказмайди. Қаттиклиги 2 — 2,6. С. or. 6,8—7,2. В. юқори ҳароратли гидротермал ертомирларда, грейзенли, контакт-метасоматик конларда пирит, арсенопирит, Zn, Pb, Cu, Fe сульфидлари ва қалай, вольфрам, молибден, соф-туғма висмут ва б. минераллар билан бирга ҳосил бўлади. Оксидланиш зонасида осон парчаланиб иккиламчи оксидлар (висмут охраси), сульфаоксидлар, висмутнинг сувли карбонатлари ҳосил бўлади. В. Ўзбекистонда Чатқол (Устарасой, Бурчмулла) ва Қурама (Адрасмон, Қизилгута, Теракли,. Тошкескан, Қўшбулоқ, Чодақ, Мискон, Қўшмасой) тизмаларидаги рудали конлар ва Ғарбий Ўзбекистон (Лангар, Ингичка, Уғат, Чоштепа, Оққўрғон, Чуюн конлари)да топилган. Висмут олинадиган руда. В. кимёвий асбоблар ишлашда ва тиббиётда кенг қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИСМУТИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МИНЕРАЛ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВИСМУТ РУДАЛАРИ
ОЛТИН РУДАЛАРИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты