ВИТОВТ (Витаутас) (1350-1430) — Литва улуғ князи (1392—1430), Кейстутнинг угли. Ворскла дарёси бўйидаги жангда (1399) Амир Темур ва Идику қўшинларидан мағлубиятга учраган. Москва князлигига 3 марта бостириб кирган (1406—08), Смоленский олган (1404). Грюнвальд жанги (1410)да немис рицарларини тор-мор келтириш ташкилотчиларидан бири.