ТУРКИЯ

ТУРКИЯ (Tiirkiye), Туркия Республикаси (Turkiye Cumhuriyeti) — Осиёнинг ғарбий қисми ва Европанинг жан. шарқий қисмида жойлашган давлат. Ҳудудининг 97% Кичик Осиё я. о. (Анадолу)да, 3% Европа (Шарқий Фракия)да. Шим. дан Қора денгиз, ғарбдан Эгей денгизи, жан. дан Ўрта денгиз билан ўралган. Эгей денгизидаги бир қанча орол ҳам Туркияга қарашли. Майд. 814578 км2. Аҳолиси 69,6 млн. киши (2003). Пойтахти — Анқара ш. Маъмурий жиҳатдан 81 эл (вилоят)га, эллар элчаларга бўлинади.

Давлат тузуми. Туркия — республика. Амалдаги конституцияси 1982 й. да қабул қилинган (бир неча марта тузатиш ва қўшимчалар киритилган). Давлат бошлиғи — президент (2000 й. дан Ахмет Неждет Сезер), у Буюк Миллат Мажлиси томонидан яширин овоз бериш йўли билан 7 й. муддатга сайланади ва яна 1 марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи олий парламент — Т. Буюк Миллат Мажлиси. Олий ижроия ҳокимияти хукумат бўлиб, уни Бош вазир (Бош боқон) бошқаради. Бош вазирни президент депутатлар орасидан тайинлайди.

Табиати. Туркия табиати ниҳоятда рангбаранг ва жозибадор. Рельефининг аксари тоғ ва ясситоғлик; шим. ва жан. соҳилларга параллел равишда ястанган тоғ тизмалари орасида кенг ва очиқ текислик, қир, кўл, плато ва дарёлар мавжуд. Шим. да Қора денгиз соҳилига ёндош равишда Шим. Анадолу ясситоғлари, жан. да Торос тоғлари, Мармар денгизи томонда Сомонли, Улутоғ, Истранжа ва Текиртоғлар, Эгей денгизи томонда Қозақ, Юнт ва Ойдин тоғлари, Ўрта Анадолуда Қизилтоғ, Раман ва Сўф тоғлари, Шарқий Анадолуда Ағри тоғлари (бу тоғда Туркиянинг энг баланд нуқтаси бўлган Буюк Ағри чўққиси — 5137 м) қад кўтарган. Туркия ҳудуди сейсмик жиҳатдан фаол зонада жойлашган. Туркия ер остида хромит, борат, боксит, вольфрам, симоб, сурма, мис, тошкўмир, нефть, марганец, темир ва б. бор. Иқлими субтропик, ғарбий ва жан. соҳиллари илиқ, ёғин кўп, ички минтақада ёз иссиқ ва қуруқ, қиш совуқ, қор кўп ёғади. Янв. нинг ўртача траси пасттекисликларда 5—10° дан ички ясситоғликларда —15° гача, шарқдаги тоғликларда —35° гача совуқ бўлади. Июлнинг ўртача траси денгиз соҳилларида 22—32°, Жазира платосида 30° (гоҳр 40° дан зиёд). Йиллик ёғин ўртача 1000—3000 мм. Йирик кўллари: Ван, Туз, Бейшеҳир, Эйирдир. Дарёлари: Қизил Ирмоқ, Фурот, Сақаря, Аракс, Дажла, Яшил Ирмоқ, Жейхан. Тупроғи ички ясситоғликлардаги чўлларда асосан бўз ва оч қўнғир тупроқдан, қуруқ даштларда каштан, соҳилларда жигар ранг тупроқ, ботиқлар туби эса шўрхок тупроқдан иборат. Тавр ва Шарқий Понтия тоғларида доим яшил ва игна баргли ўрмонлар, тоғларнинг баланд қисмида альл ўтлоқлари мавжуд. Жазира платоси шувоқбошоқли ўтлар ўсадиган чала чўлдан иборат. Тоғларда ёввойи қўйэчкилар, тўнғиз, бўри, чиябўри, айиқ ва б. лар яшайди. Соҳилга яқин сувларда турлитуман балиқ кўп. Туркияда 12 миллий боғ бор. Йириклари: ОлимпосБейдаглари, МунзурВодийси, КёпрюлюКаньон.

Аҳолисининг 90% — турклар. Курд, араб, узбек, адигей, убих, чечен, осетин, лезгин, грек, арман, лаз, грузин, озарбайжон, туркман, болгар, албанлар ҳам яшайди. Аҳолисининг асосий қисми ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қилади. Расмий тил — турк тили. Шаҳар Аҳолиси 69%. Йирик шаҳарлари: Истанбул, Анқара, Измир, Кўния, Бурса, Ғозиантеп, Диёрбакир, Анталия, Адана, Эдирна.

Тарихи. Ҳозирги Туркия ҳудудида жуда кадим замонлардан бошлаб юксак маданиятга эга бўлган давлатлар бўлган. Анадолу Хетт подшолиги, Лидия, Мидия, Ахоманийлар давлати, македониялик Александр империяси, Салавкийлар давлати, Понт подшолиги, Пергам, Қад. Рим, Византия таркибида бўлган. Туркий элатлар бу ҳудудга 11-а. дан кўчиб кела бошлаган. Ўғузтуркман қабилаларининг йўлбошчилари бўлган Тўғрулбек ва Чағрибек бошчилигида Салжуқийлар давлатита асос солингач, ислом дини тарқала бошлаган. Султон Алп Арслон 1071 й. да Малазгирт жангида Византия императори Роман IV Диоген армиясини тормор этганидан сўнг, Салжуқийлар давлати ниҳоятда кенгайди. Султон Маликшоҳ замонида (1072—92) салтанат гуллабяшнади. Бу ҳукмдорнинг ўлимидан кейин салтанат парчаланиб, Сурия салжуқийлари, Ироқ ва Хуросон салжуқийлари, Кирмон салжуқийлари ва Анадолу салжуқийлари каби кичикроқ давлатлар пайдо бўлди. Уларнинг орасида Анадолу салжуқийлари давлати катта роль ўйнади. 1243 й. ги Кўсатоғ жанги оқибатида мўғуллар бу давлатга барҳам бериб, ўлкани истило қилдилар. 13-а. нинг охирларига келиб, мўғуллар заифлашгач, бир қанча мустақил бейликлар (бекликлар) ташкил топди ва мамлакат тараққиётга юз тутди. 14-а. нинг бошларида Усмон I бошчилигидаги Усмон бейлиги кўпгина бейликларни бирлаштириб, пойтахти Бурса бўлган марказлашган кучли давлатни — Усмонли турк империясини барпо этишга муваффақ бўлди. Усмонийлар тез орада Европага ўтиб, Византия империяси ҳудудини эгаллай бошлашди. Анқара жангицатп мағлубиятдан сўнг ўзини ўнглаб олган усмонли турклар Султон Меҳмед II Фотиҳ бошчилигида Константинополь (ҳоз. Истанбул) ни эгаллаб (1453 й. 29 май), Византия империясини тугатишди. Султон Салим I Я вуз ва Сулаймон I Қонуний даврида салтанат ҳудудлари яна ҳам кенгайди Бирок, 17-а. дан империянинг ҳарбий ва иқтисодий қудрати астасекин заифлаша бошлади. Аср охирларига келиб, Европа мамлакатлари Туркияга қарши биргаликда уруш ҳаракатларини бошладилар. 1683 й. да Вена ш. яқинидаги жангда турк қўшини Польша, Австрия ва герман қўшинларидан енгилди. 1684 й. да Туркияга қарши Австрия, Польша, Венеция (1686 й. дан Россия) «Муқаддас иттифоқ» туздилар. Иттифоқчилар Туркияга бир неча бор қаттиқ зарба бердилар. Бироқ Туркия 1711 й. да Прут жангида Пётр I бошчилигидаги рус қўшинини тормор қилди. Қуршовдаги Пётр I ваъдалар эвазига қутулишга муваффақ бўлди. Аср охирида империя шарқда Озарбайжон, Доғистон, Жибал, ҳатто Гилондаги мавқеини йўқотди, ғарбда Дунай жан. га чекинишга, шим. да Астрахонга қадар бўлган ерларни Россияга топширишга мажбур бўлди ва жаҳон сиёсатидаги мавқеини йўқота бошлади. 18-а. да янада кўпроқ талофотлар берилди.

1768—74 й. лардаги Россия Туркия урушидан кейин Т. Қора денгиз ва Болқон я. о. даги мавқеини бой берди. 1774 й. ги КучукҚайнаржа сулҳ шартномасига мувофиқ Қрим хонлиги Т. дан ажратиб олиниб, мустақил деб эълон килинди. Бироқ 1783 й. Россия Қримни босиб олди. 1787—91 й. лардаги урушда Туркия яна Россиядан енгилди, натижада Россия чегараси Днестр дарёсигача кенгайди. Т. Молдова ва Валахиянинг Россия ҳомийлигига ўтганлигини тан олишга мажбур бўлди.

Султан Салим III (17891807 й. ларда империяни бошқарган) давлат ташкилотларини замонавийлаштириш, энг аввало, ҳарбий ислоҳотлар ўтказиш ҳаракатини бошлади. Янги Низом («Низоми жадид») деб номланган бу ислоҳотлар натижасида бошқарув, молия, савдо, қишлоқ хўжалиги., илмфан ва б. соҳаларда янгиликлар жорий этишга киришилди. Бироқ ислоҳотларга жаҳолатпараст уламолар, армиядаги нуфузини йўқотишдан қўрққан яничарлар ва б. қаршилик кўрсатиб, 1807 й. 15 майда кўтарилган исён натижасида Султон Салим III ни тахтдан ағдариб ташладилар. Тахтга чиққан Мустафо IV нинг фаолияти «Низоми жадид» туфайли қўлга киритилган ютуқларни йўқ қилишга қаратилди. Бироқ ислоҳотчилар ўз тарафдорини кўпайтиришга муваффақ бўлдилар ва 1808 й. 28 июлда Султон Маҳмуд II ни тахтга ўтқаздилар. Маҳмуд II яничарларни йўқ қилди ва армияни қайта ташкил этди, бошқарув, молия, ҳуқуқ ва б. соҳаларда ижобий ўзгаришларни амалга оширди. Бироқ унинг ислоҳотлари Усмонийлар империяси инқирозини тўхтата олмади. Греция ва Сербияда қўзғолонлар кўтарилди. Бу орада Россия Туркия ўртасида 1806 — 12 й. ларда бўлиб ўтган уруш оқибатида Россия сарҳадлари Прут дарёсигача кенгайди. 1828—29 й. ги урушда ҳам Россия ғолиб чикди ва Т. Грецияга мухторият мақомини беришга мажбур бўдди. Туркиянинг Европа капиталига иктисодий карамлиги ортди. Қарамликдан қутулиш учун Туркия ҳукмрон синфи 1839 й. янгидан ислоҳот (танзимат) ўтказиб, турк зиёлиларининг шаклланишига имкон яратди. 1853—56 й. ларда Россияга қарши олиб борилган Крўм урушида Туркия галаба қозонди. Россия 1856 й. 30 мартда Париж сулҳ шартномасини имзолашга мажбур бўлди. Ушбу шартномага кўра, Дунай дарёсида кемалар эркин қатнайдиган, Қора денгиз барча мамлакатлар савдо кемалари учун очиқ, бетараф деб эълон қилинди, «Усмонийлар империясининг бутунлиги ва дахлсизлиги» тан олинди.

Бу даврда Туркияда Европа маданияти, иқтисодиётига қизиқиш кучайди, банклар очилди, саноат ривожлана бошлади. Тараққийпарвар зиёли, журналист, ёзувчи, маъмур ва б. етишиб чикди. Султон Абдулазиз салтанати даври (1861—76) да Танзимат ҳаракати қийинчилик билан бўлсада, давом эттирилди. Бу даврда Усмонийлар давлати биронбир халқаро урушда катнашмади. Бироқ империянинг Болқон я. о. даги қудудларида исёнлар юз берди. Мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий аҳволини яхшилаш, конституциявий тузум ўрнатиш ғояси тарафдори бўлган Ёш усмонийлар ҳаракати кенгайди. Бу даврга келиб китоб, журнали ва газ. лар чоп этила бошланди. Султон Абдулҳамид II (1876—1908 й. ларда бошкарган) тахтга чиққан йили илк Асосий Қонун эълон қилинди (1876 й. 23 дек.). Султон ҳукуматни танқид остига олган парламентни 1879 й. фев. да тарқатиб юборди, ёш усмонийларнинг кўпчилигини таъқиб остига олди. 1877—78 й. лардаги Россия Туркия урушида Туркиянинг енгилиши билан Болқон я. о. да Туркия ҳукмронлиги тугатилди. 1881 й. Франция Тунисни, 1882 й. да Буюк Британия Мисрни босиб олди. Мамлакатда ёш турклар ҳаракати тобора кучайди, улар томонидан тузилган яширин «Иттиҳод ва тараққий» ташкилотининг кучли таъсири остида Султон 1908 й. 23 июлда яна конституциявий тузум ўрнатишини эълон қилишга мажбур бўлди. 1914 й. дан бутун ҳокимият ёш туркларнинг йўлбошчилари бўлган Меҳмет Талъат пошо (1874 — 1921), Аҳмад Жамол пошо (1872 — 1922) ва х. арбий нозир Анвар пошо (1881 — 1922) қўлига ўтди. 1жаҳон урушида Усмонийлар давлати Германия томонида туриб урушди. 1918 й. 30 окт. да Туркия Антанта давлатларига таслим бўлди. Антанта давлатлари Туркияни ишғол қилдилар. Турк халқи орасида миллий озодлик ҳаракати бошланди. Туркияда Озодлик уруши (Куртулиш саваши) деб аталган бу умуммиллий ҳаракатга Мустафо Камол пошо (Отатурк) бошчилик қилди. Озодлик уруши авж олди. 1921 й. ги Инўнў ва Сақария жанглари натижасида Греция қўшинлари устидан ғалаба қозонилди. 1922 й. 9 сент. да Измир озод қилинди. 1922 й. 1 нояб. да Т. Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) султонликни бекор қилиш ва халифаликни салтанатдан ажратиш тўғрисида қонун қабул қилди. Лозанна сулҳ шартномаси (1923 й. 24 июль) га мувофиқ, Туркиянинг чегаралари белгиланди, Туркиянинг сиёсий, иқтисодий мустақиллиги эътироф этилди. 1923 й. 29 окт. да Туркия республика деб эълон этидди. 1924 й. 3 мартда эса халифалик бекор қилинди. 1924—34 й. ларда давлат қурилиши, ҳуқуқий муносабатлар, маданият ва турмушга оид қатор ислоҳотлар ўтказилди, жумладан, Конституция қабул қилинди, араб алифбосидан лотин алифбосига ўтилди. Энг аввало, давлат ва дин бирбиридан ажратидди, мактаб ва таълимтарбия ишлари давлат ихтиёрига олинди, шариат судлари бекор қилиниб, янги суд тизими шакллантирилди, қонунлар янгидан ишлаб чиқилди, аёлларга сайлов ҳуқуқи берилди. Иктисодиёт соҳасида ҳам ўзгартиришлар амалга оширилди.

2-жаҳон уруши (1939—45) даврида Т. Франция ва Англия билан шартнома тузиб, иқтисодий ёрдам олишга муваффақ бўлди. У Совет Иттифоқининг Туркияга қарши ҳужум қилиш хавфини олдини олиб, 1941 й. 25 мартда СССР билан шартнома имзолади. Германия билан ҳам у Совет Иттифоқига ҳужум қилишидан бир неча кун олдин худди шундай шартнома тузилди. 1945 й. февралда Туркия АҚШ, Англия ва СССРга қўшилиб, Германия ва Японияга қарши уруш эълон қилди. 1945 й. 5 мартда Т. СанФранциско конференциясига таклиф этилди ва БМТ ни барпо этган аъзолар қаторидан жой олди.

Туркия 1952 й. НАТО га аъзо бўлди. Бу даврда Туркия Корея урушида иштирок этди. 1954 й. дан кейин иқтисодий аҳвол оғирлашиб, инфляция кучайди, талабалар намойишлари бўлиб ўтди, танглик ортди. Вазиятдан хавфсираган ҳарбийлар 1960 й. 27 майда давлат тўнтариши қилди. 1961 й. 9 июлда демократик эркинликларни кўзда тутган янги конституция қабул қилинди. 1965 й. ги сайлов натижасида Сулаймон Демирел ҳокимият тепасига келди. 1971 й. дан коалицион ҳукуматлар даври бошланди, ҳукуматлар кетма-кет алмашиниб турди. Мамлакатда иқтисодий танглик, озиқ-овқат, ёнилғи танқислиги рўй берди, террор авж олди. Бу вазиятда генерал Кенан Эврен бошчилигидаги ҳарбийлар 1980 й. 12 сент. да ҳокимиятни эгаллаб, ТБММ ва ҳукуматни тарқатиб юборди, қамал ҳолати эълон қилди, партия раҳбарларини назорат остига олди. 1982 й. 7 нояб. даги референдум натижасида янги Конституция қабул қилинди, Кенан Эврен президент бўлди. 1983 й. 24 апр. дан сиёсий партиялар фаолиятига рухсат берилди. Ўша даврдан сиёсий фаолиятини бошлаган Турғут Ўзал Она ватан партиясини тузди. Бу партия 1983 й. 24 нояб. даги сайловда муваффақият қозониб, ҳокимият тепасига келди. Турғут Ўзал қатъий ислоҳотлар ўтказиб, иқтисодиётни тараққиёт йўлига олиб чиқди. Экспорт ва импорт эркинлаштирилди, экспортни рағбатлантирувчи очиқ иқтисодий сиёсат олиб борилди. Натижада ишлаб чиқариш. экспортга йўналтирилди, хусусийлаштириш бошланди, эркин тижорат минтақалари барпо қилинди ва Туркия иқтисодиёти жадал ривожлана бошлади. Туризм мисли кўрилмаган даражада тараққий топди. Турғут Ўзал 1989 й. 9 нояб. да президент этиб сайланди. 1991 й. Совет Иттифоқи тугатилгандан сўнг Кавказ ва Ўрта Осиёда ташкил топган мустақил давлатлар билан яқин ва дўстона муносабатлар ўрнатилди. Турғут Ўзал вафоти (1993)дан сўнг Сулаймон Демирел президент этиб сайланди. Т. ЎзР суверенитетини 1991 й. 16 дек. да тан олган ва 1992 й. 4 мартда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами —29 окт. — Республика куни (1923).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Адолат ва ривожланиш партияси, 2001 й. тузилган; Она ватан партияси, 1983 й. ташкил этилган; Жумҳурият халқ партияси, 1923 й. асос солинган; Тўғри йўл партияси, 1983 й. тузилган; Миллиётчи ҳаракат партияси, 1983 й. кайта ташкил этилган; Демократик сўл партия, 1985 й. асос солинган; Демократик партия, 1994 й. тузилган; Буюк Бирлик партияси, 1993 й. асос солинган; Демократик Туркия партияси, 1997 й. ташкил этилган. Т. Ишчи касаба уюшмалари конфедерацияси («ТуркИш»), 1952 й. ташкил этилган; Т. Инқилобий ишчилар касаба уюшмалари конфедерацияси, 1967 й. «Тур. кИш»дан баъзи уюшмаларнинг ажралиши натижасида тузилган; Т. Ҳақ ишчи касаба уюшмалари конфедерацияси («ҲақИш»), 1976 й. барпо этилган.

Хўжалиги. Туркия — индустриалаграр мамлакат. 1980 й. иқтисодиётда туб бурилишни кўзда тутган кенг қамровли дастур жорий этила бошланди. Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари пайдо бўла бошлади. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида марказдан бошқарув ўрнига бозор механизмига ўтилди. Солиқ масаласида бир қанча қулайликлар яратилди, сармоя жамғармалари тез суръатлар билан кўпайди, чет эл сармояси эркин келишига қулай имконият яратидди. Чет эл сармояси ва технологиясини жалб этишни тезлаштириш учун 1985 й. да «Эркин минтақалар қонуни» кучга кирди. Бундай минтақалар 1987 й. да атиги 2 та (Мерсин ва Анталия) бўлган бўлса, 2002 й. га келиб уларнинг сони 21 га етди. Ана шулар натижасида ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 28,7%, қишлоқ хўжалиги. ники 14,4%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 56,9% бўдди.

Саноати. Туркия хромит ишлаб чиқариш. ва экспорт қилишда дунёда етакчи (тўртинчи) ўринда туради (40 млн. тонналик хромит захираси бор). Шунингдек, газ, нефть, тошкўмир, темир, марганец, мис ва б. рангли металлар қазиб олинади. Саноат корхоналари асосан мамлакатнинг ғарбий ва марказий қисмида жойлашган. Кейинги йилларда мамлакат шарқий қисмини ривожлантириш учун чоратадбирлар кўрилди. Туркия саноатида автомобилсозлик, электроника, кимё, тўқимачилик, кўнчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш. етакчи ўрин тутади. Автомобиль саноатидаги 15 фирма 2001 й. 270685 енгил автомобиль ва юк машинаси ишлаб чиқарди. Кейинги даврда Туркияда электроника саноати жадал ривожланди. Кимё саноатида 970 фка фаолият кўрсатади. Туркия тўқимачилик саноати моллари экспортида дунёда 15, тайёр кийим экспортида эса 7ўринда туради. Туркияда электр энергия ишлаб чиқариш. да анъанавий ўтин, тошкўмир, нефть, табиий газ, гидро ва иссиқлик энергияси сингари манбалардан ташқари қуёш ва шамол энергиясидан ҳам фойдаланилади. Йилига ўртача 125 млрд. кВтсоат электр энергия хрсил қилинади.

Қишлоқ хўжалиги. Туркия ҳудудининг 16% ни ўтлоқ, 26% ни ўрмонлар ташкил этади, 35% да, яъни жами ҳудуднинг ‘Ғ3 қисмида деҳқончилик қилинади. Туркияда ғалла, пахта, тамаки, қанд лавлаги, зиғир, каноп ва б. лар етиштирилади. Туркия ёнғоқ (фундук), анжир ва ўрик етиштиришда дунёда 1, сабзавот, узум ва тамаки етиштиришда 4, буғдой ва пахта етиштиришда эса 7ўринда туради. Беда, кунгабоқар, мева ҳам етиштирилади. Сўнгги йилларда суғорма деҳқончиликка эътибор кучайди. 2000 й. чорвачиликда 11 млн. кррамол, 28,4 млн. қўйэчки, 250 млн. товуқ бўлган. Балиқ овланади.

Транспорти. Автомобиль йўллари уз. 63167 км, т. й. узунлиги 10940 км. Мамлакат ичкарисида йўловчиларнинг 95% автомобиль транспортида, мамлакат ташқарисига йўловчилар, асосан, ҳаво йўллари, юклар эса, асосан, денгиз йўли орқали ташилади. Туркия денгиз савдо флоти 3157 кемадан иборат бўлиб, у экспорт юкларнинг 72%, импорт юкларнинг 95% ни ташийди. Асосий портлари: Истанбул, Мерсин, Измир, Трабзон, Искандарун, Самсун. Анкара, Истанбул, Измир ш. ларида халқаро аэропортлар бор. Босфор бўғози устига осма кўприк қурилган. Туркиянинг энг муҳим нефть қувури тармоғи йилига 70,9 млн. тонна Ироқ нефтини Жейхан денгиз терминалига етказиб беради.

Ташқи савдоси. Туркия четга қора ва рангли металл рудалари, пўлат, газлама, ҳўл мева, тамаки, чарм буюмлар, кимёвий маҳсулотлар, электроника ва рўзғор буюмлар чиқаради, четдан нефть, машина ва ускуна, саноат хом ашёси ва тайёр буюмлар олади. Германия, Италия, АҚШ, Франция, Россия, Кавказ ва Ўрта Осиё мамлакатлари билан савдо қилади. Туркияда туризм ривожланган. 2002 й. Т. ни 13 млн. хорижий сайёҳ зиёрат қилди, туризмдан тушган даромад 10 млрд. АҚШ долларига етди. Пул бирлиги — турк лираси.

Тиббий хизмати. Туркияда ўртача умр 69 ёшни ташкил этади. 1989—2002 й. ларда касалхоналардаги ўринлар сони 133 мингдан 178315 га, касалхоналар сони 1156 тага етди. Врач, ҳамшира ва фармацевтлар сони йилданйилга кўпаймоқда. 1995 й. дан бери ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида оила врачи моделига ўтиш, Туркия соғлиқни сақлаш хизматини Европа даражасига олиб чиқиш мўлжалланган.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Туркияда бепул мажбурий ўрта таълим жорий қилинган. Миллий таълим тизими 3 қисм (асосий таълим, ёрдамчи таълим—курслар ва очиқ, яъни сиртқи таълим)дан иборат. Асосий таълим мактабгача тарбия, бошланғич, ўрта ва олий таълим муассасаларини ўз ичига олади. Ёрдамчи таълим ўқув юртларидан ташқарида ташкил этиладиган курслар фаолиятини қамраб олади. 2002/03 ўқув йили асосий таълим тизимида 52692 таълимтарбия муассасаси ишлади, жумладан мактабгача таълим муассасаларида 320 минг бола тарбияланди, бошланғич мактабларда 10,3 млн., ўрта мактабларда 3 млн. ўқувчи, олий ўқув юртларида 1,7 млн. талаба таълим олди, Ёрдамчи, яъни кенг халк, таълими тизимида 3 млн. киши машғул бўлди.

Бошланғич таълим (6—14 ёшдаги болалар учун) 8 й. Ўрта таълим камида 3 й. лик бўлиб, ўқувчиларга умумий ўрта таълим, касбҳунар ва техника таълими беришга мўлжалланган. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар хусусий тарбия тизимида ўқийдилар. 2002/03 ўқув йили бу тизимдаги 325 мактабда 19,4 минг ўқувчи таълим олди. 2002/03 ўқув йили Туркия олий таълим тизимидаги 76 унт, юзлаб инт, консерватория, касб олий ўқув юртларида 1 млн. 894 мингдан зиёд талаба ўқиди. Олий ўқув юртларида ўқиш пулли. Йирик унтлари: Истанбул унти (1453), Анқара унти (1946), Ўрта Шарқ техника унти (1956), Эгей унти, Отатурк унти, Қора денгиз техника унти, Босфор унти, тиббий мутахассислар тайёрланадиган Ҳожитепа унти.

Маданият вазирлиги тизимида 1440 кутубхона ва 92 музей бор. Йирик кутубхоналар: Анқарадаги миллий кутубхона, Анкара ва Истанбул унтлари кутубхоналари, Анқарадаги ТБММ кутубхонаси. Йирик музейлар: Турк осори атиқа (археология ва этн.) музейи (1923), Истанбуддаги Тўпқопи саройи (1927), Этн. музейи (1930), Аё София ибодатхонаси музейи (1934).

Туркияда илмий тадқиқот ишларини мувофиклаштириш учун Илм ва Технология олий жамияти тузилган. 1993 й. Фанлар академияси ва Турк Патент инти барпо этилди. Стандартлар (1960), Мармар денгизини илмий ва технологик тадқиқ этиш (1972) и. т. институтлари, кимё, биол., электрорадиография, микробиол., ветеринария, геол., тарих, тилшунослик, иқтисодиёт, фалсафа жамиятлари бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. 2003 й. Т. да 3450 газ., журнали ва б. матбуот нашрлари чоп этилди. Энг йирик кундалик газ. лари: «Ҳуррият» (1948 й. дан), «Миллиёт» (1950 й. дан), «Сабоҳ» (1985 й. дан), «Жумҳурият» (1923 й. дан), «Янги наел» (1970 й. дан). Энг йирик журналилари: ҳафтаномалар — «Экономист», «Актуал», «Ото хабар», «Темпо», «Нуқта»; ойномалар — «Сўфра», «Космополитен»: «Туркия», «Капитал», «PC Магазин» ва б. Анадолу агентлиги (АА) Т. нинг етакчи ахборот агентлиги; 1920 й. ташкил топган. Бир неча хусусий агентлик ҳам бор. Туркия Радио ва телекўрсатув жамияти 1964 й. 1 майда ташкил этилган. Радиоэшиттиришлар 1927 й. дан, телекўрсатувлар 1968 й. дан бошланган. Мамлакатда 36 миллий, 103 минтақавий ва 951 маҳаллий радиостя, 16 халқаро, 15 минтақавий ва 227 маҳаллий телемарказ фаолият кўрсатади.

Адабиети. Туркия оғзаки ижодига хос бўлган қаҳрамонлик достонлари, жумладан, «Ўғузнома» туркумида дунёнинг яратилиши ва одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги исломгача бўлган афсоналар баён этилган. Тарихий қаҳрамонлик достонларидан «Эрганакон», Кўрўғли (Гўрўгли) туркуми ва Дада Қўркут китоби машҳур. Анадолуда турк тилида яратилган дастлабки ёзма асарлар тасаввуф мазмунида бўлиб, 13-а. ўрталарига мансуб. Сарой адабиети вакиллари аруз вазнида ижод қилганлар. Ўша давр анъанасига кўра, кўпчилик шоирлар ўз асарларини форс тилида ёзганлар. Бу давр ижодкорлари орасида Жалолиддин Румий, Юнус Эмра, Ҳожи Бектоши Валий ижоди айниқса ажралиб туради. Турк тилида биринча марта Ошиқ Пошо (1271 — 1332) тасаввуфона рухда шеър ва достонлар битди. Унинг 12 минг байтлик «Ғарибнома» достони ва «Фақирнома», «Васфи ҳол» асарлари бор. 14-а. да Деҳхрний, Қози Бурҳониддин, Насимий ва Аҳмадий каби шоирлар ижод қидди. 15-а. дан турк шеърияти ривожлана бошлади. Бу тараққиёт 17-а. гача давом этди. Ҳамди Чалабий (1449—1503) турк тилида «Хамса» яратди. Ахмад Доий, Фузулий, Хаёлий, Зотий, Боқий, Умар Нафий, Надим каби шоирлар етишиб чикди. 18-а. дан сарой адабиети халққа яқинлашди. Шоирларнинг купи оддий халққа соддароқ услубда, зиёлилар учун жимжимадор ва мураккаб услубда асарлар битдилар. Ошиқ Пошшозода, Ошиқ Чалабий, Авлиё Чалабий, Найма, Қўчибей ва Маржимак Аҳмад ўз даврининг етук адибларидир. 19-а. да Ғарб адабиети таъсирида янги адабиёт шакллана бошлади, илк роман, пьеса, тадқиқот ишлари пайдо бўдди. Танзиматдаври ёзувчилари адабий тилни халқ тилига яқинлаштирдилар. Иброҳим Шиносий (1826—71), Номиқ Камол(1840 — 88), Шамсиддин Сами (1850—1904), Режаизода Маҳмуд Акрам ва б. янги реалистик адабиёт асосчилари бўлдилар. Турк романчилиги асосчиси Холид Зиё Ушоқлигилнинг «Мовий ва Қора», «Тақикланган ишқ» романлари, Меҳмет Рауфнинг «Сентябрь» номли илк психологик романи дунё юзини кўрди.

1жаҳон урушидан сўнг Ёқуб Қадри Қораусмонўғли, Холида Эдип, Рашод Нури Гунтекин ва Рафиқ Холид Қарай, Туркия мадҳияси муаллифи Меҳмет Акиф Эрсўй, Нажиб Фозил Қисакурак сингари ёзувчилар шухрат қозонди. Нозим Ҳикмат Ран сарбаст усулда шеърлар битиб, янги оқимга асос солди. 1940-й. ларда Сабоҳиддин Али, Саид Фойиқ Абасиёник асарларида жамият муаммоларининг шахс ички дунёсига таъсирини ёритишга ҳаракат қилинганини кўриш мумкин. Сабоҳиддин Алининг «Ичимиздаги шайтон» (1940) ва «Мўйна пўстинли Мадонна» романларида маданий ўзгаришларнинг жамият турли тоифаларига кўрсатган таъсири психологик тахлил қилинган. Тариқ Буғро, Ўқтой Ақбал, Жавод Шокир Қабаоғочли, Халдун Танэр, Жавдат Қудрат ва Самим Хўжакўз каби ёзувчилар ҳам реалистик йўлдан бордилар.

2-жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган асарларнинг кўпида қишлоқ ҳаёти муаммолари тилга олинди. Бу адабиётга қишлоқдан чиққан бир гуруҳ ёзувчиларнинг кириб келиши билан изохланади. Яшар Камолнинг «Инжа Мамад» романида қишлоқ ахли тортаётган машаққатлар тасвирланган бўлса, Азиз Несин асарларида кундалик турмушда учрайдиган иллат ва нуқсонлар ҳажв қилинди. 1960-й. ларда Явуз Бюлент Бакилар, Усмон Атилла, Айхан И нал ва б. шоирлар адабиётга кириб келди. Улар ижодида инсоннинг ўз виждони, жамият олдидаги масъулияти каби мавзулар ёритилди. Бу даврда ижод қилган Суот Дарвишнинг «Фосфорли Жаврия» романи машҳур бўлди. Бу асар асосида кинофильм ҳам яратилди. 70-й. ларда адабиётга кириб келган Четик Алтан, Пинар Кур, Томрис Уяр, Аила Қутли ва б. ижодида психологик тахлил чуқурлашганлиги кўринади.

1980-й. лардаги жамиятда сиёсатдан бегонасираш кайфиятлари кучайиши адабиётга ҳам таъсир ўтказди. Бу даврда Ўрхон Памуқ асарлари эьтибор қозонди. Сўнгги йилларда Надим Гурсел, Муродхон Мунган, Парихон Майден ва Элиф Шафақ олдинги сафда туриб ижод қилмоқдалар. Туркёзувчиларидан Рашод Нури Гунтекиннинг «Чолиқуши», Яшар Камолнинг «Инжа Мамад», Суот Дарвишнинг «Фосфорли Жаврия» романлари, Азиз Несин ҳикоялари, Нозим Ҳикмат шеърлари, Явуз Баҳодирўғлининг «Хоразм ўт ичида» ва «Алвидо, Хоразм» тарихий романлари, Нажиб Фозил Қисакурак шеърлари ва б. кўплаб асарлар ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган.

Меъморлиги. Туркия ҳудудида мил. ав. ва милоднинг илк даврларига тааллукли меъморий ёдгорликлар кўп (қ. София ибодатхонаси). Юнонистон, Византия, Араб мамлакатлари, Ўрта Осиё давлатларининг меъморий тажрибаларини ижодий ўзлаштирган салжуқийлар ва усмонийлар империялари меъморлари муҳташам, гўзал бинолар курдилар. 12—19-а. ларда империянинг турли шаҳарларида ҳашаматли сарой, масжид, Мадраса, мақбара, гумбазли ҳаммом, гўзал фавворалар (мас., Истанбулдаги Султон Аҳмад фаввораси) бунёд этилган. 15—16-а. ларда меъмор Хожа Синон (1490 — 1588) янги композициялар яратиб, ҳайратга сазовор 400 дан зиёд бино барпо этди. Истанбулдаги Сулаймония маежиди, Аҳмадия маежиди, Салимия маежиди улар орасида энг машҳурларидандир. Усмонийлар империясининг инқирози даври меъморлиги маҳобатлилиги билан ажралиб туради. 20-а. нинг 20-й. лари охиридан шаҳар қурилишини режали тарзда олиб боришга киришилди, айрим шаҳарлар (Анкара ва б. шаҳарлар) нинг бош режаси тасдиқланди. 30-й. лардан замонавий бинолар қуриш учун хориждан меъморлар жалб қилинди. Кейинчалик халқаро тажрибани миллий анъаналар билан уйғунлаштиришга эришган миллий кадрлар етишди. Маҳаллий қурилиш маҳсулотлари индустрияси ривожланди. Бу даврда таникли меъморлардан Седат Ҳаққи Элдан яратган иморатларнинг лойиҳалари ўзига хос меъморий ечими билан ажралиб туради. Кейинги даврда бутун жаҳонда оммалашаётган меъморий услублар Туркияга ҳам кириб келди. Аммо бу ерда уйжойларни намунавий лойиҳалари оммалашмади. Катта шаҳарларда маҳобатли осмонўпар бинолар қуришга, меъморликда турлитуман услуб ва йўналишларни жорий этишга киришилди. Жумладан, Анқарадаги Камол Отатурк макбараси (маъморлари Э. Онат, О. Арда), Туркия тарих жамияти биноси (меъмори Т. Жонсевар), «Стад» меҳмонхонаси (меъмори М. Хепгюлер), «Одеон» концерт зали, Халк, банки, Истанбулдаги «Хилтон» меқмонхонаси (меъмори Седат Ҳаққи Элдан), Измирдаги осмонўпар бинолар барпо этилди. Баҳруз Чинижи, Чингиз Бектош, Дўғон Пекали, Аффон Ятман ва Шавки Ванли каби меъморлар машҳурдир.

Тасвирий санъати. Туркия ҳудудида Қад. Шарқ, Эллин, Рим, Византия санъати ёдгорликлари сакланиб қолган. Тасвирий санъат ўрта асрларда миниатюра жанрида ривож топди. 16-а. да бу санъат гуллаб яшнади. Бадиий тўқиш, гиламдўзлик, кандакорлик, ёғоч ўймакорлиги ривожланди. 17—18-а. ларда дастгоҳ рангтасвири юзага келди. Замонавий тасвирий санъат 19-а. дан бошлаб шаклланди. 1910-й. ларда бир гуруҳ рассомлар — Иброҳим Чалли, Ҳикмат Ўнат, Номиқ Исмоил, Авни Лифиж, Файхаман Дуран Европада таълим олдилар ҳамда импрессионизм ва символизм йўналишида асарлар яратдилар. 1929 й. рассомларнинг «Мустақиллар» номли жамияти, 1933 й. «Д гуруҳи» тузилди. Рангтасвирчилар Заки Фаиқ, Изер, Нуруллан Берк, Элиф Наси, Кемал Толлу, Абидин Дино ва ҳайкалтарош Зухту Муридоғли импрессионизм йўналишини тарк этган ҳолда, янги йўналишни яратдилар. Янги усул анъанавий маданиятнинг муҳим элементларини 20-а. Европа санъатининг ғоялари билан уйгунлаштиришдан иборат эди. 1936 й. Истанбулдаги «Санойи нафиса мактаби» «Нафис санъатлар академияси»га айлантирилди. Туркия рассомлик санъатида турли оқим ва йўналишлар ривожланган. 1949—50 й. ларда «Янги гуруҳ» деб номланган ижодий гуруҳ ташкил қилинди. Бу гуруҳ «Д гуруҳи»дан кейин энг маҳоратли гуруҳга айланди. Бу гуруҳ рассомлари янги усул ва янги техник воситалар билан экспериментлар ўтказди. Гуруҳ аъзолари 1955 й. гача ижтимоий ҳаёт мавзуларида ижод қилдилар.

1950-й. ларда Туркия санъатида дастлабки абстракт рассомлар ижод кила бошлади. Улар қаторида Аднан Кокер, Лутфу Гунай, Семей Арел, Сабри Беркел каби рассомлар бўлган. Мурод Морова, Зоҳид Буюкишлаен, Исмат Дўғон кабилар ҳоз. даврнинг таникли рассомлари ҳисобланади. Янги асарлар 1977 й. дан буен ҳар йили Истанбулда бўлиб ўтадиган «Янги тенденциялар» деб номланган Санъат фестивалида намойиш этилади. Монументал ҳайкалтарошлик, графика ҳам ривожланган. Абстракционизм йўналишида Қузгун Ажар халқаро танловларда совринлар олишга сазовор бўлди. Дастлабки ҳайкалтарошлик соҳасидаги таълим чет эл рассомлари томонидан ва чет эл бадиий таълим интларида амалга оширилган. 1937 й. да немис ҳайкалтароши Рудольф Беллинг Т. Давлат Бадиий академиясининг ҳайкалтарошлик бўлимини бошқарган, кўп шогирд тайёрлаган. У Истанбулдаги аксарият маҳобатли монументлар муаллифи. Ҳайкалтарошлик кўргазмаларининг энг каттаси Р. Беллинг бошчилигида Истанбул Техника унтида ўтказилган.

20-а. нинг 2ярмида Р. Беллингнинг шогирдларидан Ҳаққи Атамулу, Явуз Горей, Комил Сўнад, Илхан Кўман, Ҳусайин Гезер ва Тургут Пура абстракционизм йўналишида асарлар яратишди. Фарид Ўзшен, Салим Бугай, Мерич Хизал, Рамзи Саваш, Аюб Ўз, Юнус Тўнқуш каби ҳайкалтарошлар ҳам халқаро кўргазмаларда қатнашиб, Туркия санъатини дунёга танитаётган ижодкорлардир. Амалий безак санъати соҳасида кулолчилик, гиламдўзлик, заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик ғоят ривожланган.

Мусиқаси. Анадолуда салжуқийлар давридан бошлаб ҳоз. даврга қадар турк мусиқаси турли йўналишларда ривожланган. Турк анъанавий мусиқаси 2 қатламга — халқ ва профессионал мусиқа турларига ажратилади. Халқ мусиқасида туркулар (бармоқ вазнидаги шеърларга асосланган халқ қўшиқлари), шунингдек, турли мавзудаги лапарлар кенг ўрин тутади. Уларнинг куйларига асосий поғоналардан юқори ва пастга силжишлар, ритмикага — синкопалар хосдир. Халқ қўшиқ куйлари «узун куй» ва «қисқа куй» шаклида бўлади. Кенг диапазонли ва эркин ритмга асосланган узун куйли қўшиклар асосан севги (бозлақ) ва мотам (ағит) мавзуларида бўлади. Аниқ ўлчовли ва қисқа ҳажмли оҳанг тузилмаларига риоя қилинган қўшиқлар асосан ўйин, рақс ва айтишув (моне)ларда намоён бўлади. Турли (маросим, меҳнат, рақс) чолғу куйлар боғлама, квал (най турлари), сурнай, замбир (кўшнайга ўхшаган), торли камонча ва соз, урма довул, даф, дарбука каби чолғуларда ижро этилади. Турк мумтоз мусиқаси 15-а. дан Анадолуда ижод эта бошлаган ошиқлар фаолияти билан боглиқ. Улар турк бахши (ўзон) анъаналарини давом эттириб, турли терма ва қўшикларини соз, боғлама, қўбиз жўрлигида бадиҳа шаклида ижро этган. Оғзаки анъанадаги профессионал мусиқасида мақамлар асосий ўрин тутади. Шунингдек, туркум шаклига эга фасл (вокалчолғу асар) жанри кенг тарқалган. Созлардан най, тамбур, уд, қонун кенг қўлланилади. Диний мусиқа жанрларидан илоҳия, шарқия, мавлавия каби айтим шакллари мавжуд. Бастакорлардан Марокий, Исмоилдада афанди, Ҳофиз Пўст, Султон Салим III (Усмонийлар ҳукмдори), Квнтемир ўғли ва б. машҳур.

Кўп овозли композиторлик мусиқа Туркияда республика барпо этилгандан кейин қарор топди. Кўп овозли мусиқанинг халқ мусиқасига, миллий оҳангларга асосланиши борасида кўп изланишлар олиб борган Аҳмад Аднан Сайгун мусиқани жаҳон миқёсида танитишда катта хизмат қилди. Композиторлик мусиқанинг кенг ёйилишида «Президент симфоник оркестри»нинг роли катта. Бу оркестр АҚШ, Европа ва Жан. Кореяда концертлар берган. Истанбул, Измир, Анталия ва Чукурова давлат симфоник оркестрлари ҳам фаолият юритади. Улардан ташқари Билкент симфоник оркестри, Борусан Истанбул филармонияси оркестри, Оқбанк оркестри сингари хусусий жамоалар бор. Халқ мусиқаси йўлида ижод қилаётган Наримон Олтинтоғ Туфакчи, Аҳмад Ғози Ойхон, Муса Эрўғли, Белқис Оққала халқ ўртасида машҳур. 1960-й. лардан рок мусиқа йўналишларига қизиқиш пайдо бўлди. Ҳоз. пайтда попмусиқасида Иброҳим Татлисас, Сезан Ақсу, Нилуфар, Теоман, жазда Карам Гўрсев, Илхан Эршахин, Нукҳет Руажан каби санъаткорлар машҳур. Бастакор, мусиқачилар Истанбул (1923), Анқара (1936), Измир (1951) консерваторияларида тайёрланади. Анкара оперетта театри (1928), Опера театри (1950) ва Истанбул опера театри (1960)нинг очилиши мусиқа санъати ривожида муҳим аҳамият касб этди. 1948 й. да Истанбулда очилган академик балет мактаби (1950 й. дан Анқарада) миллий кадрлар тайёрлайди. Давлат опера ва балет бош дирекцияси томонидан 1998 й. дан буен ҳар йили халқаро фестиваллар, Истанбулда халкаро мусика фестиваллари ўтказиб келинади.

Театри. Туркияда театр санъати узоқтарихга эга. Халқ ижодининг анъанавий шакллари — қўғирчоқ ва чодирхаёл театри (қорагўз), майдончаларда намойиш этиладиган ўрта ўйин томошалари профессионал турк театрининг тамали бўлди. Танзимат даврида гарб моделидаги театр фаолият бошлади. Бу даврда турк ёзувчилари ҳам пьесалар ёзишга киришдилар. Иброҳим Шиносийнинг «Шоирнинг уйланиши» номли комедияси турк театри учун бурилиш нуқтаси бўлди. 1908 й. дан сўнг профессионал ва ҳаваскорлик театрлари ташкил қилина бошлади. Истанбул, Измир, Бурса, Адана ва Анкара шларида театр бинолари курилди. 1914 й. Истанбулда «Дорулбадияи усмония» номли театр очилди. У турк театр санъатининг ривожига катта туртки берди. 1927 й. дан бу театрга раҳбар бўлган Муҳсин Эртуғрул биринчи болалар театрини ҳам тузди. 1949 й. барпо этилган Давлат театрининг Анқара, Истанбул, Измир ва Бурса ш. ларида 18 та доимий саҳнаси мавжуд бўлиб, йилига 100 га яқин асарни саҳналаштиради. «Кичик саҳна» номли илк хусусий театр 1951 й. да очилган. Ундан кейин Чийир саҳна, Чўнтак театри, Муаммар Қорача театри, Истанбул опереттаси сингари хусусий театрлар иш бошлади. 1982 й. дан Истанбулда Ҳоди Чаман Едитепа ўйинчилари, Энис Фосфорўғли театри, Хўдри Майдон маданият маркази, Анқарада Анқара Санъат театри фаолият кўрсатади.

Киноси. 1914 й. оператор Фуад Узқинай «Аястефоносдаги рус обидасиниг йиқилиши» номли илк ҳужжатли фильмни суратга олган. 1917 й. Седад Симави суратга олган «Панжа» фильми биринчи бадиий фильм ҳисобланади. 1919 й. Камол ва Шокир Седанлар «Камолфильм» кино студиясини ташкил этдилар, 1922 й. дан шу киностудияда реж. лик қила бошлаган Муҳсин Эртуғрул «Оловли кўйлак» (1923), «Анқара почтаси» (1929), «Истанбул кўчаларида» (1931), «Бир миллат уйғонмоқда» (1932), «Фожиали йўл» (1933), «Тош парчаси» (1939) фильмларини суратга олди. 1950 й. дан кино санъати ривожлана бошлади. 1956 й. «Гиламчи» номи билан 1турк рангли фильми яратилди. 1960 й. 60 кинофильм суратга олинди. Ундан кейинги даврда турк киноси янада жонланди. Метин Эрксан, Холид Рафиғ, Эртем Гўреч, Лутфи Умар Акад, Атиф Йилмаз, Усмон Седан, Дуйгу Сайирўғли, Невзат Песен ва Мамдуҳ Ун каби реж. лар ижтимоий муаммоларни, инсоннинг ўз қадрқиммати, шаъни учун кураши мавзуини ёритдилар. Метин Эрксаннинг қишлоқ ҳаёти муаммоларини ёритган «Сувсиз ёз» (1964) фильми Берлин халқаро кинофестивалида бош совринга сазовор бўлди. 1970—75 й. ларда 1383 бадиий фильм суратга олинди. 1970-й. ларда етишган Йилмаз Гюней, Сурайё Дуру, Заки Ўктан, Шариф Гёрен ва б. реж. лар даврнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий муаммоларини акс эттирган кинофильмлар яратдилар. Й. Гюнейнинг «Ота» (1972), «Бетоқатлик» (1975) фильмлари эътибор қозонди. Туркон Шўрай каби таниқли артистлар халкаро мукофотлар соҳиби бўлдилар. Реж. Й. Гюнейнинг «Пода» фильми (1978) Локарнодаги, реж. О. Ковурнинг «Юсуф ва Кенан» фильми (1980) Миландаги, реж. лар Ш. Гёрен ва Й. Гюнейнинг «Йўл» фильми (1981) Канндаги кинофестивалларда бош совринга эга бўлди. 20-а. нинг 90-й. лари турк киносининг сифат жиҳатидан энг муваффақиятли даври ҳисобланади. Бу даврда кино санъатидан таълим берувчи олий ўқув юртларининг кўпайиши, моҳир реж. ва киноартистларининг етишиб чиқиши, кинотелекўрсатув рақобатининг жадаллашуви ва халкаро майдонда эришилган муваффақиятлар Туркия киносини ривожлантирган омиллар бўлди. Туркияда 650 кинотеатр мавжуд (2003). Анқара, Истанбул, Измирда халқаро кинофестиваллар, халқаро Узоқ Шарқ фильмлари, Европа фильмлари, Аданада Олтин кўсак маданият ва санъат фестиваллари, шунингдек, 1998 й. дан буен ҳар йили Анқарада «Учар супурги» аёллар фильмлари фестивали ҳам ўтказиб келинади. «Учар супурги» фестивалида аёл реж., артист, киночилар ижодий учрашувлар ўтказишади.

Ўзбекистон — Т. муносабатлари. Т. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини тан олиб, икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилгач, 1992 й апр. да Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси, 1993 й. янв. да эса ЎзР нинг Анқарадаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Истанбулда ЎзР нинг Бош консулхонаси очилди.

ЎзР Президенти И. А. Каримов 1991 й. дек., 1994 й. июнь ва 1997 й. нояб. да расмий ташриф билан Туркияда бўлди. 1998 й. окт. да Т. Республикасининг 75 й. лигига бағишланган тантаналарда иштирок этди. Ўз навбатида, Т. Президентлари Т. Ўзал, С. Демирел ва б. давлат арбоблари бир неча бор расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўддилар. Ана шу ташриф ва мулокртлар натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг шартномавийҳуқукий асослари яратилди. Жумладан, Ўзбекистон билан Туркия ўртасида «Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги шартнома ҳамда сиёсий, савдоиктисодий, илмий-техникавий, ҳарбий ва ҳарбийтехникавий алоқалар, терроризм ва наркотик моддалар савдосига қарши кураш, ҳуқуқий ёрдам, соғлиқни саклаш, транспорт, сайёхлик, маданият ва б. соҳаларда 78 ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон Президенти И. А. Каримовнинг 2000 й. сент. да Т. Президенти А. Сезер билан БМТ нинг «Минг йиллик» саммити доирасидаги учрашуви икки томонлама алоқаларда муҳим аҳамият касб этди. 2003 й. да Т. Бош вазири Ражаб Таййип Эрдўғон Ўзбекистонга келди. Ташриф давомида яна бир қанча ҳужжат имзоланди. Жумладан, халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик ва дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш ҳақида ҳукуматлараро битим тузилди. Ўзаро алоқалар халқаро ташкилотлар доирасида икки давлатнинг парламентлари ва вазирликлари ўртасида ҳам давом этди. Савдоиқтисодий ҳамкорлик сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш, икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар билан мувофикдаштирилди. Икки томон ўртасида божхона тўловларига нисбатан энг кўп кулайлик бериш тартиби кучга кириши туфайли 2002 й. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айланмаси 1,7% ўсиб, 190,48 млн. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2003 й. да 2002 й. га нисбатан 41,3% ошди, умуман Ўзбекистоннинг ташки савдо товар айланмасида Туркиянинг улуши 4% ни ташкил этади. Т. Ўзбекистондан рангли металл ва ундан тайёрланган буюмлар, ип газлама, трикотаж мато, пахта толаси, озиқ-овқат (мева ва ёнғоқ) олади ва Ўзбекистонга механик ускуналар, ер ости транспорт воситалари, оптик жиҳоз ва ускуналар, мебель, электр асбоблар, пластмасса буюмлари, кимёвий маҳсулот, гилам ва б. юборади. Айни пайтда умумий киймати салкам 1 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган (бу маблағнинг ярмини Т. Эксимбанки берган) 16 лойиҳани биргаликда амалга оширишга киришилди. Чунончи жун йигириш, майин жун матолар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш. га ихтисослашган «КосонсойТекмен» қўшма корхонасини барпо этиш (лойиҳа қиймати 76 млн. АҚШ доллари), Хоразм вилоятида троллейбус линиясини қуриш (лойиҳа қиймати 7,7 млн. АҚШ доллари), шакар здини қуриш (лойиҳа қиймати 82,2 млн. AKTJJ доллари) каби лойиқалар шулар жумласига киради. Ўзбекистондаги бир қанча меҳмонхоналарни қайта қуриш ва таъмирлашда Туркиянинг «АйСел», «Улус иншаат», «Ўқан холдинг», «Эмесам» фирмалари иштирок этди. Ўзбекистон Республикасида Туркия сармояси иштирокидаги 351 қўшма корхона бор, улардан 71 таси 100% турк сармояси билан ташкил этилган корхонадир. Қўшма корхоналар орасида «СамКочавто» (автобус ва ўрта ҳажмдаги юк машиналари ишлаб чиқариш.), «Папфен» (пахта толасидан ип йигириш), «Кохис» (савдовоситачилик фаолияти, «МетроМаркет» супермаркета), «ШарқМир ЛТД» (чакана савдо), «Межик Пласт» (пластик ойна ромлари ишлаб чиқариш.), якка тартибдаги корхоналар орасида эса «Бета Алгоритм» (чой қадоклаш), «Дилек Интерпрайзис», «Айлин гида санаи ва аноним ширкати» (иккови қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш.) энг йириклари ҳисобланади. Ҳамкорликда ташкил этилган корхоналарнинг 70% га яқини республика ички бозорида савдовоситачилик фаолиятини олиб боради, халқ истеъмол моллари и. ч. ҳамда техник мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни Ўзбекистонга киритиш ва сотиш билан шуғулланади. 25% дан зиёд корхоналар эса тўқимачилик ва кўнчилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш моллари ва б. сохаларда ишлаб чиқариш. фаолиятини амалга оширади. Корхоналарнинг қолган қисми хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Туркияда ўзбек сармояси иштирокида 2 корхона фаолият кўрсатади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳам самаралидир. Чунончи, хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда Орол денгизининг қуриган Фемида ўрмончиликни ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳада турк томони ҳам ўзининг иштирок этишини билдирди. Мазкур лойиҳани амалга оширишга ҳисса қўшиш учун Туркия 2 дона MB Trac 1100 Mersedes трактори ва б. техник жиҳозлар ажратди. Маданийгуманитар соҳадаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданият, таълим, соғлиқни саклаш, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим (1991 й. 19 дек.), маданий алоқалар тўғрисида ҳамкорлик битими (1993 й. 22 июль), илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим (1995 й. 9 июль) асосида ривожланиб бормоқда.

1993 й. Т. да Ўзбекистон маданият кунлари ўтказидди ва унда республикамизнинг 60 нафар маданият ва санъат вакиллари иштирок этди. 1994 и. окт. да 48 кишидан иборат туркиялик санъаткорлар гурухи «Турк дунёси маданияти ва шодлиги кунлари» доирасида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкент ва Самарканд ш. ларида концертлар берди. Ўзбекистон давлат консерваторияси билан Анқарадаги Билкент унти ўртасида малака ошириш, тажриба ва мутахассислар алмашиш, қўшма концертлар ташкил этиш борасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган. Самарқандда ўтказилаёттан «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида туркиялик санъат усталари ҳам мунтазам қатнашиб келмоқдалар. Ўзбекистонда «Узбекистан — Туркия» дўстлик жамияти бу соҳадаги ишларга самарали ҳисса қўшмоқда.

Фан ва техника соҳасида Ўзбекистон Фан ва технологиялар маркази билан Туркиянинг фан ва техник тадқиқотлар кенгаши ўртасидаги икки томонлама алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда. Кейинги йилларда ўзбекистонлик олимлар ядро физикаси, биол., экология, қишлоқ хўжалиги. каби соҳаларда Туркия илмий марказлари томонидан ўтказиладиган конференция ва симпозиумларда мунтазам иштирок этиб келишмоқда.

Бобохон Муҳаммад Шариф.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ОСИЁ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты