ВИШНЕВСКИЙ МАЛҲАМИ — қайин дарахтининг смоласи (қатрони), ксероформ ва канакунжут мойи аралашмасидан иборат малҳам; антисептик (юқумсизлантирувчи) модда; таркибини рус хирурги А. В. Вишневский таклиф этгани учун унинг номи билан аталган. Йирингли ва ётоқ яралар, шунингдек жароҳатларни даволашда қўлланилади.