ТУРКМАНЛАР — халқ, ТуркманисҒяоянинг асосий аҳолиси (2537 минг киши, 1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, Ўзбекистон, Шим. Кавказ, Астрахон вилояти ва РФнинг бир нечта шаҳарларида, Афғонистон, Эрон ва Туркияда яшайди. Умумий сони 4,6 млн. киши. Туркман Ғпилила сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар.
Туркманларнинг этногенезида маҳаллий дахмассагетлар, шунингдек, сарматлар, аланлар қабилалари, қисман қад. Марғиёна, Парфия ва Хоразм давлатлари аҳолиси қатнашган. 1минг йиллик ўрталарида Каспий бўйи чўлларида туркий қабилалар, 9-а. да ўғузлар пайдо бўлган. Улар Туркманларнинг этногенезида муҳим роль ўйнаган. Ўғузларнинг асосий гуруҳи 11-а. да шим. шарқдан келиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. 15-а. да туркман элати шаклланган. 20-а. гача Туркманларда қабилауруғларга ажралиш сақланган. Улардан энг йириклари: такалар, ёвмутлар, эрсари, солурлар, сариклар, гёклан ва чоудорлар бўлган.