ТУРКМАНОБОД

ТУРКМАНОБОД (1924 й. гача ва 1927—93 й. ларда Чоржўй, 1924—27 й. ларда Ленинск) — Туркманистоннинг Лебап вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Амударёнинг чап соҳилида. Йирик т. й. тугуни ва даре порти, аэропорт бор. Аҳолиси 203 минг киши (1999). Шаҳар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар араб тарихчиси Балозурийнинг (9-а.) асарида келтирилган. Шаҳарнинг дастлабки номи Амуй бўлиб, кейинроқ араб тили таъсирида Амул шаклини олган.

Араблар Амулга илк бор 651 ва 655 й. ларда (Марвни босиб олганларидан кейин) ҳужум қилдилар. Бу тўғридаги маълумотлар Хитой манбаларида келтирилган. 672 й. да Амул аҳолиси ва арабларнинг Хуросондаги ноиби Абдуллоҳ ибн Зиёд аскарлари ўртасида жанг бўлиб ўтган. Шундан кейин у сулҳ тузиб Марвга қайтиб кетган. 8-а. бошида шаҳарни араб ноиби («амил») бошқарган.

Ўрта аср Амул ш. харобалари Чоржўй т. й. станциясидан 9 км шим. шаркда жойлашган. 1-а. да вужудга келган шахар 150 га майдонни эгаллаб, арк (0,5 га), шаҳристон (9 га) ва ташқи шаҳардан иборат бўлган. Арк шаҳристондан 33 м баландликдаги тепаликда жойлашган. Шаҳристон кушон даври шаҳрининг ўзаги бўлиб, шаҳар катта рабод билан ўралган. Кушон даврида рабод 50 гектар майдонни эгаллаган.

10-а. да Амул кичкина бўлсада, ақолиси зич жойлашган. Шаҳарнинг жоме масжиди баланд ерда ўрнашган, бозорларининг усти ёпиқ бўлган.

Шаҳар 1221 й. да мўғуллар томонидан вайрон қилинган. Мўғуллар истилосидан кейинги манбаларда у қишлоқ сифатидатилгаолинади. 15-а. дан аввалги «Амул» номи билан бирга шаҳарнинг янги «Чоржўй» номи ҳам истеъмолга кира бошлайди ва астасекин бу ном эскисини сиқиб чиқаради.

Х,озирги Туркманобод 19асрнинг 80 й. ларида эски шаҳар (Чоржўй) яқинида руслар қалъаси сифатида вужудга келган. Маъмурий жиҳатдан Бухоро амирлигига қараган.

1886 й. дан шаҳар (Янги Чоржўй) Ўрта Осиёнинг савдо ва транспорт марказларидан (Чоржўй орқали 1888 й. да Ўрта Осиё т. й. ўтган) бири бўлиб қолди.

1924 й. дан Туркманистон ССР таркибида. 1937 й. дан Чоржўй деб аталди. Чоржўй 1939—63 ва 1970 й. дан Чоржўй вилояти маркази. 1993 й. дан Лебап вилояти маркази.

Шаҳарда нефтни қайта ишлаш, металлсозлик саноати корхоналари, ипак, гўшт ктлари, жун, йигирувтўқув, тикувчилик, пойабзал, мебель фкалари, қоракўл, пахта тозалаш, сут, вино, қурилиш материаллари, суперфосфат, таъмирлаш здлари ишлаб турибди. Пед. института, бир канча ўрта махсус билим юртлари, театр, тарихўлкашунослик музейи, Туркманистон тажриба ипакчилик стяси, мелиоратив стя бор.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКМАНОБОД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты