ТУРКОН ХОТУН

ТУРКОН ХОТУН (асли Теркан «олий насабли», «зодагон оилага хос», «хотун» — малика) (? — 1232/33. 18/6.10) — Ануштегин асос солган хоразмшохлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори Алоуддин Муҳаммад хоразмшоҳ (1200—20) нинг онаси. Жувайнийтж таъкидлашича, Туркон хотун қанғли уруғидан бўлган қипчоқ хони Ақраннинг қизи эди. Тарихий манбаларда таъкидланишича, Султон Муҳаммад ҳукмронлиги даврида Туркон хотун салтанат ишларида етакчи мавқени эгаллаган, унинг фармойишлари ва маслаҳатлари ўғли томонидан сўзсиз бажарилган. Туркон хотуннинг раҳнамолигида сарой аҳли, зодагонлар бир неча гуруҳга бўлиниб, ўзаро адоват қилганлар. Кипчоқлардан ташкил этилган олий мартабали саркардалар Туркон хотун билан яқин бўлиб, аксарият саройда султонга қарши бўлиб турган биронбир гуруҳга бошчилик қилганлар. Салтанат ишлари деярли Туркон хотун томонидан бошқарилган. Кўп ҳолларда Муҳаммад хоразмшох. тарафидан эълон қилинган ҳукм ва фармойишлар Туркон хотун томонидан ҳеч қандай асоссиз, кенгашсиз бекор қилинар эди. Жувайнийнинг ёзишича, Гурганч (Урганч) Т. х. нинг хос пойтахти ҳисобланган, унинг хос саройи ва иктоси мавжуд бўлган. Туркон хотун нафақат султон, балки молиявий ишлар, аркони давлат ва сарой амалдорлари устидан ҳам ҳукмронлик килган.

Ибн аяАсирнинг қайд этишича, Туркон хотун 1220 й. Илол қалъасида мўғулларга асир тушади ва хизматкорлари билан биргаликда Толиқонда турган Чингизхон ҳузурига етказилади. Асирлар сафида бўлган вазир Малик Носируддин Ҳазораспий қаттиқ қийнокларга солинади ва султоннинг фарзандлари қатори қатл этилади. Мўғулистон томон отланган Чингизхон бир неча кун Самарқандда тўхташга қарор қилади ҳамда Туркон хотун ва султоннинг омон қолган хотинларига хоразмшохлар салтанати учун аза очиш, яъни мўғул аскарлари олдига чиқиб баланд овоз билан йиғлашни буюради. Чингизхон кўрсатмасига биноан, Қорақурумга келтирилган Туркон хотун қашшоқликда умр кечиради ва шу ерда вафот этади.

Ад.: Шихаб адДин Муҳаммадан — Насави, Жизнеописание Султана Джалал ад-Дина Манкбурны, Баку, 1973; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Туркон хотун, 1994.

Ҳамидулла Дадабоев.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКОН ХОТУН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты