ВЛАДИМИР I

ВЛАДИМИР I (7-1015) – Новгород князи (969 й. дан), Киевнинг улуғ князи (980 й. дан) Святослав I нинг кенжа ўғли. Вятичлар, радимичлар ва ятвагларни бўйсундирган; бижанаклар, Волга Булғорияси, Византия ва Польша билан уруш олиб борган. Унинг даврида Десна, Осётр, Трубеж, Сула ва б. дарёлар бўйлаб мудофаа истеҳкомлари барпо этилган, Киев ш. қайтадан мустаҳкамланиб, тошдан иншоотлар курилган. 988—989 й. ларда христианликни давлат дини сифатида жорий этган. Владимир I даврида Қад. Русь давлати равнақ топган, унинг халқаро обрўси ошган. Рус шеърий киссаларида Владимир I 1 «Красное Солнишко» («Қуёш») деб аталган. Рус православ черкови томонидан авлиёлар қаторига қўшилган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЛАДИМИР I ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ВИЗАНТИЯ
ПОЛЬША


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты