ТУРКУ, Або — Финляндиянинг жан. шарқий қисмидаги шаҳар. ТуркуПори лянининг маъмурий маркази. Аҳолиси 172,1 минг киши (2000). Болтик, денгизининг Ботник қўлтиғи соҳилидаги порт. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Туркудан Швецияга паром қатнайди. Мамлакатнинг савдосаноат ва маданий маркази. Машинасозлик (хусусан, кемасозлик, электроника), тўқимачилик, нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари мавжуд. Унт, музейлар бор. Т. 12-а. ўрталарида финларнинг шведлар эгаллаган савдо қишлоғи ўрнида бунёд этилган. Турку ҳақидаги илк ёзма маълумотлар 1154 й. га оид араб манбаларида учрайди. 13а. ўрталаридан 1809 й. гача шведлар маъмурияти маркази. 1809—12 (амалда 1819 й. гача) Турку — Финляндия Буюк князлиги пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан роман собори (13 — 15-а. лар) ва қаср (1280, 16—17-а. ларда қайта қурилган) сакланган.