ТУРОН

ТУРОН — тарихий-географик атама. Ўрта асрлар адабиётларида (Табарий, Беруний, Фирдавсий) Эрон ва Турон ҳудудий чегаралари Амударё орқали белгиланади. Дастлаб Авестода қайд этилган «тур» этноними кейинчалик Марказий Осиё дашт ва тоғ ерларида яшовчи чорвадор ағоли билан боғланган. Олимларнинг фикрига кўра, «турлар» тушунчаси — бу сакмассагетларнинг дастлабки номи бўлиши мумкин. Сакмассагетлар ва уларга яқин қариндош қабилалар мил. ав. 6—4-а. ларда Олтой ва Жан. Сибирь даштларигача тарқалган. Бу ҳакда археологик маълумотлар ҳам далолат беради ва ШинжонУйғур ўлкасида саклар ёзувларининг тарқалиши ҳам шу фикрни тасдиклайди. Маҳмуд Кошғарийнинг таъкидлашича, Уйғуристоннинг Қашқар туманида «кансак» тили сақланган эди. Шарқий Туркистондаги Хотан воҳасидан топиб текширилган ёзувлар «хотансак» ҳужжатлари номи билан аталган. Демак, Турон — фақат Ўрта Осиё ҳудудининг қад. атамаси деган хулоса баҳслидир. «Турон», «туронликлар» юрти тушунчасини кенг ҳудудлар билан боғлаш мумкин. Ўрта аср муаллифлари ҳам «Турон» географик тушунчасини турлича тасдиклайдилар. Баъзи тарихчи ва географларнинг айтишича, Турон — бу турклар, туркий қабилаларнинг юрти деган маънони билдириб, кейинчалик «Туркистон» тушунчасига айланган.

Акад. А. Муҳаммаджоновшнт фикрича, «Турон» атамаси суғдча — ер, тупроқ, дала ва дашт каби маъноларни билдирган. Шунга кўра, «Турон» топоними пасттекислик, далаю даштликлар, яъни кенг яйловлар деган маънони англатган.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
БЕРУНИЙ
ЭРОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты