ВОДИЙ-МАДОНИ — Судандаги шаҳар, Марказпй регионнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 145 минг кишидан зиёд. Кўк Нил бўйидаги дарё порти. Мамлакатнинг асосий суғориладиган деҳқончилик ҳудудининг транспорт тугуни ва савдо маркази. Пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати корхоналари, автомобиль таъмирлаш устахоналари, ун-т бор.