ВОЗРОЖДЕНИЕ

ВОЗРОЖДЕНИЕ — Орол денгизининг марказий қисмидаги орол. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида. 1961 й. га қадар майд. 216 км2 бўлган. Энг баланд жойи 56 м. Ер юзаси текислик бўлиб, қум ва қумоқлардан таркиб топтан. Дўиг қумлар учрайди. Доимий оқар сув йўқ, дарахт ўсмайди. Чўл ва чала чўл ўсимликларидан юлғун, шўра, оқбош, қўшбарг, янтоқ кабилар қумли, ўтлоқи-тақир ва шўрхок ерларда тарқалган. 1961 й. дан Орол денгизи сатҳининг муттасил пасайиб бориши натижасида Возрождениенинг майдони айниқса шим.-ғарб ва жан.-ғарб томон кенгайди. Янги вужудга келган қуруқлик асосан қумликдан иборат бўлиб, ниҳоятда шўр. Бу ерда сийрак ҳолда бир йиллик шўралар (қора шўра ва қизил шўра), гоҳо юлғун ва қорабароқ учрайди. Возрождениеда аҳоли яшамайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЗРОЖДЕНИЕ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОСИЁ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты