ВОЛГА-KAMA БУЛҒОРИЯСИ — Ўрта Волга ва Куйи Кама ҳавзасида Волга булғорлари, фин-угор халқлари ва б. барпо этган давлат (10—14-а. лар). В.-К. Б. 10-а. нинг 2-ярмигача Хазар хоқон-лигта қарам бўлган. Лекин 965 й. Киев Русининг буюк князи Святослав хазарларни тор-мор келтиргач, В.-К. Б. мустақил давлатга айланган. Пойтахтлари: Булғор ш., 12-а. дан Билар ш. Араб халифалиги, Византия, шаркий славянлар ва б. билан савдо-сотиқ муносабатлари олиб борган. Киев Руси, кейинчалик Владимир-Суздаль князлиги билан ҳарбий ва савдо соҳасида рақобатда бўлган. 1241 й. га келиб мўғуллар томонидан босиб олинган. 13-а. 2-ярмида Булғория ва Жукотин князликлари ташкил топган. 14-а. 90-й. ларида Амир Темур томонидан тормор келтирилган. 15-а. 30-й. ларида В. – К. Б. ерларини руслар босиб олганлар. Шундан сўнг фақат Козон ш. мустақил бўлиб қолиб кейинчалик у Ҳозон хонлиги марказига айланган. В. – К. Б. Шарқий Европанинг ўрта аср тарихида муҳим роль ўйнаб, татар ва чуваш халклари маданиятида сезиларли из қолдирган.