ТУХУМҲУЖАЙРА

ТУХУМҲУЖАЙРА, тухум (ovum) — урғочи жинсий ҳужайра (гамета). Тухумҳужайрадан уруғланиш ёки партеногенез натижасида янги организм ривожланади. Ҳайвонларда Тухумҳужайра муртакнинг ривожланиши учун зарур озиқ моддага эга бўлиб, яхши ихтисослашган. Сут эмизувчилар Т. сини рус олими К. М. Бэр (1827) кашф этган. Одатда, Тухумҳужайра бир неча қават пўст билан қопланган. Кўпчилик ҳайвонлар Т. си юмалоқ ёки овал шаклда, баъзан чўзиқ (ҳашаротларда). Ғовактанлилар ва айрим бўшлиқичлилар Т. си доимий шаклда бўлмасдан амёбага ўхшаш ҳаракатланиш хусусиятига эга. Кўпчилик ҳайвонлар Тухумҳужайраси ҳаракатсиз. Тухумҳужайранинг ўлчами цитоплазмадаги сариклик миқдорига боғлиқ. Мас., паразит пардақанотлилар Т. си сарикҒшги бўлмаганлигидан жуда кичик (6×10 мкм); йўлдошли сут эмизувчиларнинг сариқлиги кам Т. си 50 мкм дан (дала сичқони) 180 мкм гача (қўй). Одам ва кўпчилик умуртқасизлар Т. си ўлчами 90 мкм га яқин. Захира сариқлик кўп бўлган моллюскалар, игнатерилилар, қисқичбақасимонлар Т. лари диаметри 1,4 мм, клоакали сут эмизувчиларники —3,5 —4,3 мм, лососсимон балиқларники — 6 — 9 мм, тухумини оғзида олиб юрадиган денгиз лаққачалариники — 17—21 мм, акулаларники 50—70 мм, товуқники — 30 см дан ортиқ, туя қушники — 80 см (пўчоғи билан бирга уз. —155 см, вазни 1,4 кг га яқин). Тухумнинг ўлчами ҳайвоннинг катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлмасдан, серпуштлилигига тескари корреляцияда бўлади. Одатда, тухумини қўриқлайдиган ҳайвонлар йирик, лекин озроқ тухум қўяди. Насли тўғрисида ғамхўрлик қилмайдиган балиқлар минглаб, баъзан миллионлаб майда (треска 10 млн., диаметри 2 мм дан кичик) тухум қўяди. Лекин муртаги она организмда ривожланадиган йўлдошли сут эмизувчиларда бундай корреляция кузатилмайди — улар бир вақтнинг ўзида бир неча майда тухум қўяди. Тухум 2 қутбли тузилган: анимал қутбдан вегетатив қутб томонга сариқ модда миқдори ортиб боради.

Тухумҳужайра цитоплазмадаги сариклик микдорига кўра алецитал, олиголецитал, мезолецитал, полилецитал, сариқликнинг цитоплазмада тарқалишига биноан гомолицетал, телолицитал, центролецитал; майдаланиш типи бўйича голобластик ва меробластик хилларга ажратилади. Ўсимликлар Т. си кўпинча махсус ургочилик жинсий органи — архегонийда (спорали юксак ўсимликлар ва очиқ уруглилар) ёки муртак халтасида (гулли ўсимликлар) ривожланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУХУМҲУЖАЙРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲУЖАЙРА
УРУҒЛАНИШ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты