ХАРИТАГРАФИЯ

ХАРИТАГРАФИЯ (юн. kharto — харита ва графин) — харитаграфик асарларни ўрганиш, яратиш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи фан, техника ва и. ч. соҳаси. Ҳоз. кунда X. 3 йўналишда: хариталар воситасида табиат ва жамият ҳодисаларини ҳудудий жойлашуви, уйғунлиги ва ўзаро алоқаларини акс эттириш ва тадқиқ этиш ҳақидаги фан; X. асарларини яратувчи ва фойдаланувчи техника ва технологиялар соҳаси; X. маҳсулотларини (хариталар, глобуслар, атласлар ва б.) тайёрлаш ва босиб чикариш билан боғлиқ и. ч. соҳаси сифатида ривожланмоқда.

X. хариташунослик, математик X., хариталарни лойиҳалаш ва тузиш, харитаграфик семиотика, харитаграфик дизайн, хариталарни нашр килиш, хариталардан фойдаланиш, X. манбашунослиги, X. информатикаси ва б. ни ўз ичига олади. X. геодезия, топография ва геогр. фанлари билан узвий боғлиқ. X. тадқиқотлари натижаларидан иктисодиётнинг турли сохаларида кенг фойдаланилади.

Харитаграфиянинг фан сифатида ривожланишида юнон олимлари (Анаксимандр, Эратосфен, Аполлоний, Гиппарх ва б.)нинг ишлари муҳим аҳамиятга эга. Улар биринчи бўлиб, тасвирлаш асосида математик принципларни қўллаб, меридиан ва параллеллар тўридан фойдаланганлар. Эратосфен берган маълумотга кура, Ернинг илк харитаграфик тасвирини Анаксимандр (мил. ав. 610 — 546 й. лар) яратган. Эратосфен биринчи бўлиб харитага градус тўрларини туширди, Ер меридиан айланаси узунлигини ҳисоблади. Птолемей X. проекцияларини яратиш усуллари баёнини ўз ичига олган 8 китобдан иборат «Географиядан қўлланма» (қисқача «География») асарини езди. У ўша даврда маълум бўлган маълумотларга асосланиб 90 дан ортиқ харита тузди ва бизгача етиб келган географик хариталарнинг энг биринчи системали тўпламини яратди.

9—11-а. ларда яшаб, ижод қилган Хоразмий, Беруний, Кошғарий, Ҳофизи Абру каби буюк алломалар жаҳон геогр. си ва Харитаграфия сининг ривожланишига салмокди ҳисса қўшганлар. Хоразмий Шарқда биринчи бўлиб, Птолемейнинг «География» асарини танқидий ўрганиб, янги маълумотлар билан бойитди ва Шарқ географлари тўплаган маълумотларга таянган ҳолда янги «Жаҳон хариталари»ни яратди. Ушбу хариталар изоҳини у «Сурат ал арз» асарида баён этган. Беруний Шарқда биринчи бўлиб глобус яратган (1616) ва мустақил тарзда меридиан айланаси узунлигини ҳисоблаб чиққан. «Китоб атТафҳим» китобида илова тарзида дунё харитасини берган.

13-а. охири ва 14-а. бошларида савдосотиқ ва кемачиликнинг ривожланиши, мустамлакаларни кенгайтириш мақсадида денгиз ва океанларда хавфхатарсиз сузиш эҳтиёжи махсус навигация хариталари (портолона)ни яратишга туртки бўлди. Терига чизиқли масштаб асосида туширилган бундай хариталарда қирғоқ чизиқлари, портлар ва улар орасидаги масофалар аниқ кўрсатилган. Географик харита ва X. тараққиётида 15-а. алоҳида босқич ҳисобланади. Бу даврда китоб нашр этиш кашф қилиниши натижасида хариталарни кўп нусхада босиш имкони туғилди.

Буюк географик кашфиётлар даврида харитага бўлган эҳтиёж ва муносабатлар ҳам ўзгарди. Хариталар янги маълумотлар билан бойиди, қитьа, орол, денгизлар чегаралари аниқ белгиланди. 15-а. дан хариталар айрим шахслар томонидан эмас, балки махсус ихтисослашган корхоналар томонидан тайёрлана бошлади. Натижада хариталарни яратиш муддати қисқарди, сифати яхшиланди ва аниклиги ошди. Бундай корхоналар дастлаб Италиянинг Генуя, Венеция ва Флоренция каби йирик савдо шаҳарларида вужудга кедди. Ўша даврда нидерланд олимлари Авраам Ортелий (1527 — 1598) ва Г. Меркатор X. ривожланишига катта ҳисса қўшганлар.

Илмфан ва техника ривожланиши билан хариталарга, уларнинг мазмуни ва аниқлик даражасига бўлган талаблар ҳам ортиб борди. 18-а. да Франция ФА олимлари градусни аниқ ўлчаб, Ернинг шакли ва катталигини ҳамда Г меридиан ва параллел ёйларининг узунлигини аниқ ҳисоблаб чиқцилар. Ёйларнинг узунлиги голланд олими В. Снеллиус кашф қилган триангуляция усулида аникланди. Натижада Ернинг шар шаклида эмас, балки айланма эллипсоидга яқин шаклда эканлиги маълум бўлди.

19-а. охири — 20-а. бошларида давр талаби топографик хариталарда рельефнинг аниқ тасвирланишини тақозо этди. Натижада план олиш ишлари кипрегель ёрдамида бажарилиб, рельеф эса горизонталлар ёрдамида тасвирланадиган бўлди. 19-а. нинг 1-ярмида фаннинг кўпгина сохаларида илмий ва амалий маълумотлар тўпланди. Уларни системага олиш ва атрофлича ўрганиш зарурати туғилди. Махсус иклим, тупроқ, геологик, иктисодий ва б. хариталар тузила бошланди. 20-а. бошларига келиб, йирик масштабли хариталар аэрофотосъёмка материаллари асосида яратиладиган бўлди. Сўнтти йилларда географик хариталарни тузишда космосдан туриб олинган суратлар кенг қўлланади.

Ўзбекистонда X. 20-а. бошларидан ривожланди. 1934 й. да Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ягона бўлган Тошкент Харитаграфия фкаси ташкил этилди. Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотларини мавзули, сиёсиймаъмурий, маълумотнома ва ўқув хариталари ва атласлари билан таъминлаш вазифаси ушбу фка зиммасига юкланди. Ҳоз. кунда Ўзбекистоннинг барча худудлари учун топографик, обзортопографик ва обзор хариталар мавжуд. Улар турли мавзудаги харита ва атласларни тузишда асос бўлиб хизмат қилади. Хўжалик, таълим ва мамлакат мудофаасининг хариталарга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида мавзули ва комплекс харита олишнинг турли йўналишлари ривожланди, системали ёндошган ҳолда комплекс харита олиш концепцияси шаклланди. Шу мақсадда аэрокосмофотосъёмка материалларидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилди ва янги харитаграфик асарлар яратишда турли соҳа мутахассисларининг ҳамкорлигида катта илмийуслубий аҳамиятга моли к тажриба тўпланди. 1997 й. 25 апр. да «Геодезия ва картография тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди ва амалга киритилди.

Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда Харитаграфиянинг ривожланиши ҳақида География мақоласининг Харитаграфия қисмига қ.

Ад.: Берлянт А. М., Картография, М., 2002; Эгамбердиев А., Ўзбекистонда картографиянинг шаклланиши, ҳозирги ҳолати, муаммолари ва истиқболлари, Т., 2001.

Асомберди Эгамбердиев.


Кирилл алифбосида мақола: ХАРИТАГРАФИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГЕОГРАФИЯ
БЕРУНИЙ
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
МАТЕМАТИКА
ГЕОДЕЗИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты