ХОЙ — Эроннинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар. Ғарбий Озарбайжон остонида. Аҳолиси 148,2 минг киши (1997). Табриз, Урмия ва Арзирум ш. га борадиган автомобиль йўллари чорраҳаси. Савдо маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Гилам тўқилади. Ҳунармандчиликда уйрўзғор буюмлари ишлаб чикарилади.