ХЎЖАМБЕРДИЕВ

ХЎЖАМБЕРДИЕВ Тилаш (1938.10.5, Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи — 2001.7.9, Тошкент) — созанда (чанг), бастакор. Ўзбекистон халқ артисти (1998). Тошкент консерваториясини тугатган (1964). Ўзтелерадиокомпаниясида Дони Зокиров номидаги халқ чолғулари оркестри созандаси (1961 й. дан), халқ чолғу ансамбли раҳбари (1974 й. дан). Репертуаридан ўзбек халқ («Курд», «Илғор» ва б.) ва бастакорлар (Ф. Содиқовнинг «Ишқ» каби) куйлари, ўзбек (Т. Азимовнинг «Гўзал диёрим», Ф. Харратовнинг «Ёшлар вальси», Т. Тошматовнинг «Баҳор армуғони») ва чет эл композиторлари (У. Ҳожибековнинг «Кўр ўғли» операсидан рақс, увертюра ва б.) асарлари урин олган. «Чанг тароналари», «Саболар айтди», «Шодиёна», «Сарвигул», «Наврўз навоси», «Гулчехра киз ўйнасин» каби чанг учун асарлар яратган. X. вилоятларда хам турли ансамбллар (мас, Фарғона вилоятидаги «Райҳон» ашула ва рақс ансамбли ва б.) ташкил этган. Белоруссия, Россия, Эстония, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатларда гастролда бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАМБЕРДИЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЭСТОНИЯ
РАЖАБИЙЛАР
РОССИЯ
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты