ХЎЖАНД

ХЎЖАНД (193691 й. ларда Ленинобод) — шаҳар, Тожикистон Республикаси Суғд вилояти маркази. Фарғона водийсининг ғарбий қисмида, Туркистон тизмаси билан Мўғултоғ ўртасида, Сирдарё бўйида жойлашган. Т. й. станцияси. Душанба ш. гача 341 км. Аэропорт бор. Аҳолиси 147 минг кишидан зиёд (2001), асосан, тожиклар ва ўзбеклар, шунингдек, рус, татар, украин, корейс, афғон, немис, қирғиз, туркман ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди.

X. Ўрта Осиёнинг энг қад. шаҳарларидан бўлиб, мил. ав. 1-минг йилликда вужудга келган. Археологик қазишмалар натижасида шаҳар ҳудудидан мил. ав. 6—4-а. ларга оид тарихий ашёлар топилган. Мил. ав. 329 й. да шаҳарни Александр Македониялик эгаллаган. Тарихий маълумотлар бўйича шаҳар 7-а. нинг 2-ярмида X. номи билан машҳур бўлган (X. орқали Хитойдан Европага Буюк ипак йўли ўтган). 8-а. да араб халифалиги, 13-а. да мўғуллар империяси, 14—15-а. ларда Темурийлар, 16-а. да Шайбонийлар, сўнгра Қўқон хонлиги тасарруфида бўлган.

1866 й. нинг 24 майида шаҳарни подшо Россияси қўшинлари босиб одди. X. 1924 й. да Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон таркибига кирган, 1929 й. дан Тожикистон таркибига ўтказилган.

Ўтмишда Хўжандда кустарь ипакчилик ривожланган. Шаҳар савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатида Буюк ипак йўлининг чорраҳасида Ўрта Осиёни Ҳиндистон, Эрон, Яқин Шарқ, Хитой ва Ўрта денгиз ҳавзасидаги мамлакатлар билан боғлаб туришда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шаҳардан ўнлаб тарихий шахслар, Темур Малик, мунажжим ва риёзиётшунос Абдумаҳмуди Хўжандий (10-а.), шоирлардан Маҳасти Хўжандий (12-а.), Камол Хўжандий (14а.), Муҳаммадаминхўжа Кошиф (1825 — 87), Абдулло Фаёз (1847—1934), Асирий; географ ва сайёҳ Ҳожи Юсуф Мирфаёзов (1842 — 1925), файласуф олим Муҳаммад Осимий (1920—96) ва б. етишиб чиққан.

X. — мамлакатнинг йирик иқтисодий ва маданият маркази. Саноатининг асосий тармоқлари — тўқимачилик, металлсозлик, озиқ-овқат саноатлари. Ипак кти, пойабзал, мебель фкалари, консерва ва гўшт, сут ктлари, ёғмой экстракт, пилла, пахта тозалаш, сирли идишлар, автотаъмирлаш ва б. заводлар, қурилиш материаллари, шиша и. ч., матбаа корхоналари, мебелсозлик фкалари, «Панжшанбе» бозори фаолият кўрсатади.

20 дан зиёд умумий таълим мактаби, 5 олий ўқув юрти, Тожикистон ФАнинг, Республика ёзувчилар уюшмасининг бўлимлари, 10 дан зиёд ўрта махсус билим юрти, касб-ҳунар билим юртлари, маданият саройи, мусиқали драма ва халқ театрлари, ўлкашунослик музейи, маданият ва истироҳат боғи, Тошхўжа Асирий номидаги вилоят кутубхонаси, Тожикистон ФАнинг Ботаника боғи, мехмонхоналар мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Шайх Муслиҳиддин мақбараси (14-а.), шаҳар қалъаси (Ўрда қолдиқлари, 7—8-а. лар) сакланган.

Насриддин Маманазаров.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАНД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ТОЖИКИСТОН
РОССИЯ
ҚИРҒИЗИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты