ЗАҲАБИЙ

ЗАҲАБИЙ, Абу Абдуллоҳ Шамсуддин Муҳаммад ибн Аҳмад (1274, Дамашқ — 1348) — машхур тарихчи ва муҳаддис. Дамашқ ва Қоҳира мадрасаларида таҳсил олган, сўнг Дамашқ мадрасасида мударрислик қилган. Ислом оламида тарих ва ҳадис алломаси сифатида шуҳрат қозонган. 12 жилдли «Таърих ал-Ислом» («Ислом тарихи»), «АлИбар» («Ибратлар»), «Сияр аннубало» («Олижаноб кишилар сийратлари»), «Табақот алхуффоз» («Ҳадис ҳофизлари табақалари»), «Табақот алқурроъ» («Қорилар табақалари»), «Мийзон алиътидол фий нақд аррижол» («Ҳадис ровийларига баҳо беришнинг адолатли мезони») каби ислом тарихи ва ҳадисга доир кўплаб асарлар ёзган. Булардан энг машҳури «Таърих алИслом» асари бўлиб, унда Ўрта Осиё, жумладан Мовароуннаҳр тарихининг ўрганилмаган жиҳатларини ойдинлаштирувчи кўплаб муҳим маълумотлар бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАҲАБИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТАРИХ
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИСЛОМ
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты