БОКС

БОКС (инг. box — муштлаш, зарб) — спорт тури, икки рақибнинг сирти чарм, ичи юмшоқ қопламали қўлқопларда қоида асосида яккамаякка муштлашиш мусобақаси. Бокс тарихи мил. ав. даврда Миср ва Бобилда уюштирилган яккамаякка муштлашиш мусобақаларига бориб тақалади. Юнонистон қад. Олимпия ўйинлари дастурида ҳам шундай мусобақалар бўлган. Замонавий Бокс ватани Англиядир (16—17-а. лар). Бокснинг дастлабки қоидалари шу мамлакатда қабул қилинган (1867). Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясига (AIBA; 1946 й. асос солинган) 160 мамлакат аъзо (1999). Бокс 1904 й. дан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1974 й. дан жаҳон чемпионати, 1979 й. дан жаҳон кубоги мусобақалари ўтказиб келинади.

Бокс мусобақаси арқонлар билан ўралган 6×6 м ўлчамли ринг (супа)да ўтказилади. Бокс чилар оғирлиги 270 г (10 унция) қўлқоплардан фойдаланишади. Мусобақа 2 мин. (дақиқа)дан 4 раунд (бўлим) давом этади. Раундлар орасида 1 дақиқадан танаффус берилади. Мусобақа вактида рақиб йиқилганда, ҳакам курашни тўхтатгандан кейин, шунингдек белдан пастга, боштананинг орқа қисмига зарб бериш мумкин эмас. Рингдаги ҳакам (рефери) мусобақани бошқаради, ринг атрофидаги 5 нафар ҳакам берилган аниқ зарбларни ҳисоблаб боради. Натижада кўп очко (хол) тўплаган Бокс чи ғолиб деб топилади. Зарб таъсирида гарангсираган (нокдаун) ҳолатга тушган Бокс чининг ўзига келиши учун рефери курашни вақтинча тўхтатади ва ҳисоб очади. 10 срч. (сония) вақт ичида у курашга тайёр эканини билдирмаса рефери уни нокаут бўлган (енгилган) деб ҳисоблайди. Томонлардан бири рақибини нокаут қилса, очколар фарқини 15 тага етказса, шунингдек бир томон енгил ганини тан олса (мураббийи арқонга сочиқташласа), рефери томонидан четлатилса, зарб таъсирида танасининг жароҳатланган жойидан қон окиши камаймаса (тиббиёт ходими хулосасига кўра) кураш муддатидан оддин тўхтатилади ва иккинчи томон ғолиб саналади.

Халқаро Бокс мусобақалари 12 вазн тоифасида (48, 51, 54, 57, 60, 63,5, 67, 71, 75, 81, 91 кг гача ва 91 кг дан юқори) ташкил этилади. Асосий мусобақаларга 18 ёшга тўлганлар қўйилади. 16—17 ва 14—15 ёшлилар ўртасида ҳам мусобақалар уюштирилади. Шунингдек, айрим федерациялар Боксни оммалаштириш мақсадида ўсмирўспиринлар ўртасида 12 тадан кўпроқ вазн тоифасида ҳам мусобақалар ўтказишади. Ўзбекистонда замонавий Бокс 20-а. нинг 20-й. ларидан оммалашди. Илк Бокс мусобақаси 1922 й. Тошкентдаги «Фортуна» спорт жамиятида ўтказилган. Уни С. Л. Жаксон уюштирган. Бу мураббий юзлаб Бокс чиларни тарбиялади.

Ўзбекистонда кейинги йилларда шахсан Президент Ислом Каримовнинг спортга қаратган эътибори натижасида Бокс жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Б. федерацияси 1993 й. дан AIBA аъзоси. Мамлакатда 4 олимпия ўринбосарлари билим юрти ва ўнлаб болаларўсмирлар спорт мактабида ёшларга Бокс сирлари ўргатилмоқда. 20 дан зиёд замонавий Бокс заллари шуғулланувчилар ихтиёрида. Бокс миллий терма жамоаси 1999 й. жаҳон чемпионатида фахрли 3ўринни эгаллади. Узбекистоннинг Р. Рисқиев, Ъ. Шин, Н. Анфимов, Г. Илёсов, М. Абдуллаев, Ў. Хайдаров, Р. Чагаев, Т. Тўляков, Л. Зокиров, Н. Отаев, Т. Турғунов, Ҳ. Аҳмедов, К. Тўлаганов, Р. Саидов, С. Михайлов, Д. Ёрбеков, ДАвезбоев каби Бокс чилари катта ютукларга эришган.

Жаҳонда профессионал Бокс чилар (Б. ни касбга айлантирганлар) ўртасида тўртта йўналиш бўйича мусобақалар утказилади. Уларни жаҳон Бокс кенгаши (WBC), жаҳон Бокс ассоциацияси (WBA), халқаро Бокс федерацияси (IBF) ва жаҳон Бокс ташкилоти (WBO) уюштиради. Профессионал Боксда қўлқоплар бирмунча енгил — тахм. 227 г (8 унция), раундлар сони 6, 8, 10, 12 та бўлади. Ҳар бир раунд 3 дақиқадан. Мусобақалар 17 вазн тоифасида (47,627; 48,988; 50,802; 52,163; 53,524; 55,338; 57,153; 58,967; 61,235; 63,503; 66,678; 69,853; 72.575; 76,203; 79,379; 88,450 кг гача ва 88,450 кг. дан юқори) ташкил этилади. У. Пеп, С. Листон, МуҳаммадА/ш, Ж. Формен, М. Тайсон, Э. Холифилд (АҚШ), Л. Льюис (Буюк Британия) каби профессионал Бокс чиларнинг номлари машҳур.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳам илк профессионал Бокс чилар етишиб чикди: тошкентлик Бокс чи А. Григорьян ўз вазн тоифасида 13 марта жаҳон чемпиони бўлди (2000 и.).


Кирилл алифбосида мақола: БОКС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ЭРОН
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты