ФАЗЛУЛЛОҲ ибн РЎЗБЕҲОН

ФАЗЛУЛЛОҲ ибн РЎЗБЕҲОН, Рўзбеҳон Исфаҳоний [1457, Жан. Форс (Лористон)нинг Ҳунжи қишлоғи, Шероз яқинида — 1521.13.4, Бухоро] — тарихчи олим, фақиҳ ва шоир. Отаси — Жамолиддин Рўзбеқон йирик илоҳиёт ва фиқҳ олими, сардорлар табақасидан бўлган. Фазлуллоҳ ибн рўзбеҳон Р. Шероз ва Исфаҳон мадрасаларида таҳсил олган. Ҳижоз ва Макка (1474), Мадина, Миср (1482) га бориб илм олган.

Оқ қўюнлилар вакили султон Яъқуб уни Табризга чақириб, саройда юқори лавозимни топширган. — султон Абулфатҳ мирзо Бойсунғур, темурийлараан Султон Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Бухоро ҳокими Убайдуллахон саройларида юқори лавозимларда хизмат қилган. Умрининг қолган қисмини Бухоро ва Карманада ўтказган.

Фазлуллоҳ ибн рўзбеҳон Р. «Тарихи оламоройи Аминий» (1490) асарида султон Яъқуб ва б. оқ қўюнлилар ҳақида, темурий шаҳзода Халил Султоннинг уларга карши олиб борган курашлари тўғрисида муҳим маълумотларни келтирган. «Сулук алмулук» (1514) асари Бухоро ҳокими султон Убайдуллахонга бағишланган бўлиб, унда шариат йўлйўриқлари асосида давлатни идора қилиш масалаларига тўхтаб ўтилган.

Фазлуллоҳ ибн рўзбеҳон Р. «Меҳмонномайи Бухоро» номли йирик тарихий асарида (1509). Туркистоннинг 15-а. 2-ярми — 16-а. бошларига оид тарихи баён қилинган бўлиб, у муқаддима, 59 боб ва хотимадан иборат. Шайбонийхоннинг 1508—09 й. қиш мавсумида қозоқ султонлари Жаниш Султон ва унинг ўғли Аҳмад султон, шунингдек, Бурундуқхон устига қилган ҳарбий юриши, ўзбек ва қозоқ хонларининг келиб чиқиш тарихи, Мовароуннаҳр, Дашти Қипчоқ ва қозоқ улусининг жуғрофий ҳолати, ўзбек ва қозоқларнинг келиб чиқиши, этник таркиби, урфодати ва анъаналари асарда ўз аксини топган.

Ас: Михманнамейи Бухара, М., 1976; Тарихи аламарайи Амини, Боку, 1987.

Ад.: Абдуллаев И., Ҳикматуллаев Ҳ., Самарқандлик олимлар, Т., 1969; Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993; Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Т., 2003.

Қаҳрамон Ражабов.


Кирилл алифбосида мақола: ФАЗЛУЛЛОҲ ибн РЎЗБЕҲОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТЕМУРИЙЛАР
ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУСАЙН БОЙҚАРО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты