ИШ ҲАҚИ — меҳнатга пул шаклида тўланадиган ҳақ; қийматнинг ўзгарган шакли, иш кучи (тақдим этилган меҳнат хизмати)нинг баҳоси. Иш кучи қиймати ва нархи бевосита Иш ҳақида ифодаланади. Иш ҳақи даражаси меҳнат бозорилз келишилади. Ходим меҳнат бозорида меҳнатни эмас, ўз иш кучини сотади. Иш ҳақи меҳнатнинг пул шаклидаги баҳоси бўлиб, уни ишга ёлловчилар (корхона, муассаса, тадбиркор) меҳнат қилувчиларга маълум вақт мобайнида маълум миқцордаги ва муайян сифатли ишни бажарганликлари учун тўлайдилар. Ёлланма ходим учун Иш ҳақи асосий даромади манбаи ҳисобланади.
Бозор иктисодиёти шароитларида меҳнатнинг миқдори ва сифатига қараб меҳнатга қақ тўлашнинг, асосан, вақтбай ва ишбай тизимлари қўлланилади. Вақтбай Иш ҳақи шаклида ходим оладиган Иш ҳақи миқаори ишлаган вақт билан боглик бўлади, яъни Иш ҳақи миқдори меҳнат унумдорлиги ва интенсивлик даражасига боғлиқ эмас. Ишбай Иш ҳақи ходимнинг маълум вақт мобайнида тайёрланган маҳсулоти микдори билан ўлчанади. Ишбай Иш ҳақининг кўринишларидан бири аккорд И. ҳ. бунда жамоа ёки айрим ходимга иш ҳажми олдиндан белгилаб берилади, умумий ҳақ суммаси келишиб олинади. Иш бутунлай якунланганидан кейин Иш ҳақи охиригача тўланади. Иш ҳақининг бундай шаклидан кўпинча қурилишда фойдаланилади. Булардан ташқари Ўзбекистонда Иш ҳақидан ташқари меҳнатда эришган ютуклари учун мукофотлаш ҳам мавжуд. Булар вақт-бай мукофот, ишбай мукофот тизимлари ҳамда корхонада олинган фойда ҳисобидан ажратиладиган моддий рағ-батлантириш фондидан мукофотлаш тизимидир.
Иш ҳақи миқдори ёлланма ходимларнинг турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичдир. Номинал ва реал Иш ҳақи кўрсаткичлари мавжуд. Номинал Иш ҳақи ёлланма ходимнинг ўз мехнати эвазига олган пул даромадалари. Реал Иш ҳақи ходимнинг олган Иш ҳақига қанча ва қан-дай истеъмол буюмлари сотиб олиши ва маданий-маиший хизматлардан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади.
Одатда, меҳнат бозорида иш кучига мувозанатли нарх шаклланади. Бу нарх Иш ҳақи ёки Иш ҳақи ставкаси деб аталади. Меҳнат бирлигининг бозор нархи Иш ҳақи миқори (ставкаси) бўлиб, лавозим оклади тарзида ёки шартномага мувофиқ белгилаб қўйилади, лекин мамлакатда қонун б-н белгиланган энг кам И. ҳ – даражасидан оз бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, Иш ҳақи ҳ – миқцори муай-ян вақт бирлиги (соат, кун, ҳафта, ой) ичида бажариладиган ва муайян касб-малака хусусиятларига эга бўлган меҳнатга тўланадиган ҳақ даражасини белгилайди.
Иш ҳақи Ҳ – ёлланма ходим даромадининг асосий манбаи, унга тегишли иш крбилиятига бўлган мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқариш шакли. Шу билан бирга иш берувчи учун ёлланма ходимлар меҳнатига тўланадиган ҳақ ишлаб чиқариш харажатларининг унсурларидан бири. Иш берувчи меҳнат ресурсларидан и. ч. омилларидан бири сифатида фойдаланиш учун уни харид қилади.
Иш ҳақининг асосий вазифаси Иш ҳақининг бевосита қатнашчиси бўлган ходим қамда унинг оила аъзоларининг ҳаёт ва меҳнат фаолияти шароитларини таъминлашидан иборат. Қийматнинг меҳнат назарияси иш кучини алоҳида, ўзига хос товар деб ҳисоблайди. Шу сабабли, бу назария И. ҳ. ни товар бўлган иш кучи қийматининг ўзгарган шакли, яъни унинг пулдаги ифодаси деб ҳисоблайди ва уни иш кучини такрор и. ч. учун зарур бўлган тирикчилик во-ситалари қиймати тарзида таърифлайди. Иш ҳақига иш кучи қийматининг пулдаги ифодаси сифатида қараш аниқ меҳнат бозорида Иш ҳақи даражасига талаб ва таклиф омилларининг таъсирини ҳисобга олмайди. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар меҳнат бозорида реал Иш ҳақининг ўртача даражаси яшаш учун зарур тирикчилик воситалари миниму-мига қараганда анча юқори даражада туради.
Бозор иқтисодиёти шароитида Иш ҳақи хажмига бир қатор бозор омиллари (товарлар ва хизматлар бозорида талаб ва таклиф ўзгаришлари, меҳнатга бўлган талаб нархининг ўзгарувчанлиги, истеъмол товарлари ва хизматлар нархи ўзгариши ва б.) ва бозордан ташқари омиллар таъсир кўрсатади, бунинг натижасида меҳнатга хақ тўлашнинг муайян даражаси вужудга келади.
Ривожланган мамлакатларда Иш ҳақини ташкил этиш (И. ҳ. миқдори, меҳнат миқдори ва сифати билан унга тўланадиган ҳақ микдори ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш, меҳнатни меъёрлаш, тариф тизими ва б.) ва тартибга солишда давлат муҳим роль ўйнайди. Уларда тарихан Иш ҳақини ташкил этиш ва тартибга солишнинг марказлашган давлат тизими ва марказлашмаган тизими қарор топган. Иш ҳақини тартибга солишнинг марказлашмаган тизими хусусий мулк эгалари ёки жамоа мулкдорлар ҳамда касаба уюшмалари, акциядорлик жамиятлари, кооперативлар ва б. томонидан амалга оширилади.
Иш ҳақини тартибга солишнинг давлат тизими мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар ва ташкилотлар учун умумий ва мажбурийдир.
Иш ҳақини давлат томонидан тартибга солиш ва ташкил этишнинг муҳим унсури тариф тизими ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитларида мамлакат бўйича ҳукумат белгилаган, асосан ишчи ва хизматчилар Иш ҳақини ташкил қилишда фойдаланиши учун тав-сия этиладиган ягона тариф тизими (сеткаси) амал қилади, корхона (ташкилотлар)лар ягона тариф сеткаси асосида ўз тариф сеткасини ишлаб чиқиш ва разрядлар сонини белгилаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистонда дастлаб 1993 й. 1 янв. дан 28 Иш ҳақи разрядларига бўлинган ва 0—28 разрядлар ўртасида тариф коэффициентлари фарқи 14,28 бўлган ягона тариф ставкалари жорий қилинди. 1996 й. 1 сент. да эса Иш ҳақи разрядлари 22 та ва 0—22 Иш ҳақи разрядлари ўртасида тариф коэффициентлари фарқи 5,998 бўлган янги ягона тариф сеткаси қабул қилинди. Ягона тариф ставкаси ходимларнинг барча касб-малака гуруҳлари бўйича тариф ставкалари ва маошлари нисбатини белгилашда меҳнат та-фовутларига баҳо беришга ягона ёндо-шувни таъминлайди.
Иш ҳақини тартибга солишнинг давлат тизими 3 асосий йўналишда амалга оширилади:
1) давлат томонидан иш ҳақи минимуми (энг кам иш ҳақи микдори) белгиланади. Инфляция жараё-нида энг кам иш ҳақини индексациялаш ҳукуматнинг махсус қарорларига мувофиқ амалга оширилади;
2) корхоналарда ишловчи ходимларнинг барча тоифлари учун ўртача Иш ҳақининг ортиб бориши маълум даражада чекланади. Давлат бу усулдан танглик ҳолатларида инфляция суръатларини пасайтиришда фойдаланади;
3) Иш ҳақининг ўртача ортиб боришига караб ортиб борувчи солиқ ставкалари белгиланади. Бу энг юқори Иш ҳақи даражасининг ўсишига таъсир кўрсатиш ва уни иқтисодий усуллар билан чеклаш имко-нини беради (қ. Даромад солиғи).
Ёлланма ходимлар Иш ҳақини давлат йўли билан тартибга солиш аҳолининг энг кам таъминланган қатламлари — ёшлар, малакасиз ходимлар, меҳнат қобилияти чекланганлар ва б. ни ижтимоий ҳимоя қилишда, инфляция, реал Иш ҳақининг пасайишини чеклашда муҳим аҳамиятга эга.
Замира Мусаева, Қодиржон Юсупов.