КОН КОМБАЙНИ

КОН КОМБАЙНИ — фойдали қазилмалар ёки тоғ жинсларини умумий массадан ажратиб олиш, майдалаш ва транспорт воситаларига ортиш ишларини бир йўла бажарадиган кон машинаси. Асосий қисмлари: кон жинслари массивини бузиб, уларни майдалайдиган иш органи; юклаш органи; ҳаракатлантирувчи двигателлар; силжитиш механизмлари; ҳавосини янгилаб туриш ва чангларни тўтиб қолиш қурилмалари; бошқариш органлари. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш учун мўлжалланган Кон комбайни — тозалаш комбайни, кон йўлақларини тайёрлаш учун мўлжалланган Кон комбайни — ў т и ш комбайни, участкада лавани биринчи ишга тушириш учун мўлжалланган Кон комбайни — к е с и ш комбайни деб аталади.

Тозалаш Кон комбайнининг қия, ётиқ ва тик қатламда ишловчи; жуда юпқа (0,8 м гача), юпқа (0,81 — 1,21 м), ўртача юпқа (1,21—3,5 м) ва қалин (3,5 м дан юқори) қатламлардан қазиб оладиган; шунингдек, тор жойни камрайдиган ва кенг жойни камрайдиган хиллари бор. Тик қатламда ишловчи комбайнда кўмир юкловчи қисми бўлмайди. Тозалаш Кон комбайни даги асосий иш органлари: кесувчи занжирлари бўлган бир ёки бир неча бар (рама)лардан иборат бўлган барли; айланиш ўқи вертикал ёки горизонтал жойлашган барабанли; айланиш ўқи горизонтал жойлашган шнекли; бурғилаш иш органлари. Бўлардан ташкари, бирлаштирилган (мас, бурғилаш ва барабанли) иш органлари ҳам қўлланилади. Тозалаш Кон комбайни комбайнга монтаж қилинган механизм, канат ёки гусеница ёрдамида ҳаракатланади. Ўтиш Кон комбайни фойдали қазилмани ёки жинсларни асосий массадан ажратувчи, стрелкасимон, бурғили (роторли, роторли-планетарли) ва тебранма иш органига эга. Улар гусеницали, одимловчи аралаш ҳаракатлантиргич ёрдамида ҳаракатланади. Юклаш органи ковш, сидиргичли конвейер, шнек ва б. кўринишда бўлади. Ўтиш комбайнлари ёрдамида бутун кон йўлаклари очиб бўлингач, шахта майдони лава деб аталувчи иш участкаларига бўлинади. Ҳар қайси лавада тозалаш комбайнларида қазилмани қазишга киришишдан олдин кесиш Кон комбайни ёрдамида кон массаси бутун лава бўйлаб кесилади. Бу комбайн билан исталган қатламдаги кўмир катламини кесиш мумкин. Бундай Кон комбайнининг иш органи икки шарнирли занжири бўлган тебранувчи қўшалоқ бардан иборат. Қазиб чиқарилган фойдали қазилма ёки тоғ жинслари юклаш органи ёрдамида конвейерта ортилади.


Кирилл алифбосида мақола: КОН КОМБАЙНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ДОН ЙИҒИШ КОМБАЙНИ
КЎМИР КОНЛАРИ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты