КРОНА

КРОНА (славянча корова — тож) — Европадаги бир қатор мамлакатларнинг муомалада бўлган пул бирлиги.

1) Дания пул бирлиги (krona). 1 К. = 100 эйре. Халқаро ифодаси ДКК. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари= 8,4\ К. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган курс бўйича 1 К. = 80 сўм 67 тийин (2002 й. фев.).

2) Исландия пул бирлиги. 1 К. = 100 эйре. Халқаро ифодаси 1SK. Халқаро валюталар курси бўйича 1 К. = 12 сўм 42 тийин (2003 й. фев.).

3) Норвегия пул бирлиги (krone). 1 К. = 100 эйре. Халқаро ифодаси NOK. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган курс бўйича 1 К. = 139 сўм 07 тийин (2003 й. фев.).

4) Словакия пул бирлиги (koruna). 1 К. = 100 геллер. Халқаро ифодаси SLK. Халқаро валюталар курси буйича 1 АҚШ доллари = 47,90 Крона (2002 й. фев.).

5) Чехия пул бирлиги (koruna). 1 К. = 100 геллер. Халқаро ифодаси GZK. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 36,37 Крона (2002 й. фев.).

6) Швеция пул бирлиги (krona). 1 К. = 100 эйре. Халқаро ифодаси SEK. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган курс бўйича 1 К. = 111 сўм 83 тийин (2003 й. фев.).

7) Эстония пул бирлиги (kroon). 1 К. = 100 цент. Халқаро ифодаси ЕЕК. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари =17,71 Крона (2002 й. фев.).

8) Австро-Венгриянинг, сўнгра 1924 й. гача Австрия ва Венгриянинг пул бирлиги.

9) Франция (14—17-а. лар), Англия (16—17-а. лар) ва б. мамлакатларнинг олтин тангаси.


Кирилл алифбосида мақола: КРОНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ДАНИЯ
ЧЕХИЯ
ДИНОР
KRONA
БАНКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты