КЎҲНА ФАЗЛИ, Кушки Фўзайл — қад. шахар харобаси (мил. ав. 1-а. — мил. 13-а. боши). Қарши ш. дан 50 км жан.ғарбда. Атрофи пахса девор билан ўралган. Кўҳна Фазлининг узунлиги жан.-ғарбдан шим.шарққа 1 км, кенглиги 550 м бўлган; жан. қисмида бал. 20 м бўлган арк жойлашган; 9—12-а. ларда Базда номи билан машҳур бўлган ва кучли қалъа-истеҳкомга айланган. Кўҳна Фазлида ҳунармандчилик ва савдо ривожланган. Ундан Бухоро—Калиф ва Васаф—Калиф карвон йўли ўтган. Мўғуллар ҳужумидан кейин харобага айланган.