САҲИҲИ БУХОРИЙ

«САҲИҲИ БУХОРИЙ» (асл номи «алЖомиъ ассаҳиҳ» — «Ишончли тўплам») — 6 та ишончли ҳадис тўпламидан бири. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил алБухорийнинг 4 жилддан иборат бу ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тўплаган ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир. Тўпламда фиқҳ, оила, никоҳ, мерос, илм-маърифат, имон, эътиқод, ахлоқодоб, таълим-тарбия ва б. масалалар ёритилган. Унда ислом аркоиларига алоқадор мавзулар б-н бирга ўша давр тарихи ва этнографиясига оид кўпданкўп маълумотлар мавжуд. Имом алБухорий 600 мингга яқин ҳадис тўплаб, улардан такрорланадиганлари билан 7275 тасини ишончли деб ҳисоблаб китобига киритган. Тўпламда такрорланмайдиган ҳадислар сони 4000 тадан иборат. «Саҳиҳ», яъни ишонарли ҳадисларни бошқа ҳадислардан ажратиб, алоҳида тўплам шаклига келтириш анъанасини биринчи бўлиб Имом алБухорий бошлаб берган. Шундан кейин Имом Муслим, Имом атТермизий, Имом анНасоий, Имом Абу Довуд, Ибн Можа каби йирик муҳаддислар ҳам унинг изидан бориб, саҳиҳ ҳадисларни алоҳида тўплам шаклида тасниф этишни бошлаганлар. Имом алБухорийнинг бу шоҳ асари дунё юзини кўрганига қарийб 1200 й. бўлди. Лекин у то шу вақтгача ҳам ислом манбалари бўйича Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Ушбу асарнинг кўплаб нусхалари ислом олами бўйлаб кенг тарқалган. Ҳатто ўрта асрда яшаган айрим адиб ва хаттотлар учун бу асардан нусха кўчириб бериш анъанаси бўлган. Асарнинг асрлар оша бизгача етиб келган турли араб ёзуви услубида битилган қўлёзма нусхалари мамлакатимизда ва хорижий юртларда мавжуд. «Саҳиҳи Бухорий» асарига кўпданкўп шарҳлар ёзилган. Муқим манба сифатида у қайтақайта нашр этилиб келинмоқда. 1974 й. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари ташаббуси б-н мамлакатимизда ислом дунёси вакиллари иштирокида асар муаллифи — Имом алБухорийнинг 1200 йиллик юбилейи нишонланган эди. Шу муносабат б-н «СБ.» араб тилида Тошкентда қайта нашр этилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнггина тўлалигича ўзбек тилига ўгирилди: ҳоз. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти томонидан 4 жилдда (1ж. 1991, 2ж, 1996, 3ж. 1994, 4ж. — 1992), 2нашри эса 1997 й. да чоп этилди. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, асарда ҳадиснинг накл қилувчи ровийларига катта аҳамият берилган. Пекин ҳадислардан олинадиган шаръий ҳукмлар тўғрисида муаллиф аниқ кўрсатма бермаган. Шунинг учун асардаги барча ҳадисни китобхон ўзича ҳаётга татбиқ этмасдан, ислом ҳуқуқига овд фиқҳий китоблар орқали амал қилишлари тавсия этилади. Mac, мазмуни бирбирига зид бўлган икки ҳадиснинг, албатта, бири кейинроқ айтилган бўлиб, олдингисида айтилган ҳукмни бекор қилади, яъни амалдан қолдиради. Лекин қайсиниси биринчи, қайсиниси иккинчи экани тўпламда кўрсатилмаган. Уни фақат фикҳшунос мужтаҳид олимларгина ажрата оладилар. Бундан ташқари, тўпламда мамлакатимиз мусулмонлари амал қилиб келаётган ҳанафийлик мазхабига тўғри тушмайдиган, балки бошқа уч мазҳабга асос сифатида хизмат қиладиган ҳадислар ҳам талайгина. Бинобарин, ибодат қоидаларига доир ҳадислар ичида шунга ўхшашлари учраб қолганда, мазхабимизга шубҳа қилмаслик, балки бизнинг қилаётган амалларимиз учун бошқа ҳадис тўпламларида асос бўладиган ҳадислар борлигини унутмаслик лозим. Абдулазиз Мансур.


Кирилл алифбосида мақола: САҲИҲИ БУХОРИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
БУХОРИЙ
ИСЛОМ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты